Фуқаролик паспорти ҳар биримиз учун муҳим шахсни тасдиқловчи хужжат ҳисобланади

admin | 20-05-2017 | 1114

Хазорасп туман ИИБ паспорт бўлинмаси ходимлари фуқаролик паспорти олиш ёшига тўлган ёшларимизга фуқаролик паспортларини уларни таълим олаётган муассасаларига бориб топширмоқдалар

      Ёшларимизда фуқаролик паспорти олиш пайтида бошқача ҳаяжон пайдо бўлди, бу ҳолат Хазорасп туман ИИБ Паспорт бўлими ходимлари томонидан коллеж ўқувчиларига фуқаролик паспорти топшириш жараёнида яққол намойон бўлди.

        Талабалар фуқаролик паспортларини қабул қилар эканлар уларда Ўзбекистон Республикаси фуқароси эканликларини тасдиқловчи яъна бир муҳим ҳужжат пайдо бўлганлигидан, ўзларини шу давлатнинг тенг ҳуқуқли, барча имкониятлардан тўла фойдаланадиган ёшлар эканлигидан яна бир бор хурсанд бўлдилар десак хато бўлмайди.   

       Ички ишлар бўлими Паспорт бўлими ходимлари талаба ёшларга паспорт топшириш билан бир қаторда уларга паспорт бўлиши шарт бўлган фуқаронинг паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан, вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича хисобда турмасдан яшаши, паспортни қасддан яроқсизлантириши, шунингдек паспортни бепарволик билан сақлаши оқибатида паспортнинг йўқолиши, бошқа фуқароларга тегишли паспортлардан ғаразли ниятлардан фойдаланилиши жавобгарликка сабаб бўлишини ҳам тушунтириб ўтдилар ва талабаларни фуқаролик паспорти билан боғлиқ бўлган қизиқтирувчи саволларига жавоблар қайтардилар. Паспорт топшириш жараёни кўтаринки кайфиятда ўтиб, талабаларга фуқаролик паспорти бўйича “Эслатма” китобчаси ҳам тарқатилди.             

 Вилоят ИИБ ходими Р.Бобажанов

Садулла АБДУЛЛАЕВ олган суратлар


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй