Ҳозирги кунда дунё миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган энг бирламчи масалалардан бири коррупция муаммосидир

admin | 23-05-2017 | 9536

“КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ТЎҒРИСИДА”ГИ КОНУН ТАРҒИБОТИ

     Ҳозирги кунда дунё миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган энг бирламчи масалалардан бири коррупция муаммосидир.

     Шу боис унга қарши кураш халқаро миқёсга кўтарилиб, жаҳон сиёсатининг муҳим масалаларидан бирига айланди. Бинобарин, ушбу иллат нафақат ислоҳотлар йўлига жиддий тўсиқ бўлиши, балки белгиланган мақсадларга эришишга ҳам бевосита таҳдид туғдириши барчага маълум.

  Бу борада Мамлакатимиз Президенти ташаббуси билан 2017 йил 3 январь куни Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги  ЎРК-419-сонли қонуни қабул қилиниши ушбу жиноятчиликка қарши курашиш борасида яна бир муҳим қадам бўлди.

   Ушбу қабул қилинган қонун мазмун моҳиятини ходимларга ва кенг жамаотчилик вакиллари эътиборига етказиш мақсадида мунтазам равишда тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

    Жумладан, 2017 йил 22 май куни вилоят ИИБ ЮТБ бош юрисконсульти майор Муродбек Юсупов, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва Урганч тумани ИИБ ходимларига “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунни мазмун-моҳиятини етказиш мақсадида тарғибот ишлари олиб борди.

     Ушбу тарғибот тадбири савол ва жавобларга бой равишда ўтказилиб, соҳа ходимларини қизиқтирган саволларига аниқ жавоблар берилди. 

М.Юсупов Хоразм вилояти ИИБ ходими

Садулла Абдуллаев олган суратлар


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй