“Ғалла-2017” мавсумига тайёргарлик

admin | 23-05-2017 | 3923

     “Ғалла-2017” мавсумига тайёргарлик 

      Вилоятда «Ғалла-2017» ҳосили учун 2787 та фермер хўжаликларининг 33.200 гектар ер майдонига ғалла экилган бўлиб давлат буюртмаси учун 78.000 тонна, уруғлик учун 8300 тонна буғдой етиштириш режалаштирилган.

      Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 04 апрель кунидаги 15/808-сонли “2017 йилги ғалла ўрим-йиғими мавсумига тайёргарлик кўриш ва етиштирилган бошоқли дон экинлари ҳосилини ўз вақтида нобудгарчиликсиз йиғиштириб олиш даврида жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида Республика ички ишлар идоралари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар режаси” талаблари ижросини таъминлаш мақсадида вилоят Ёнғин хавсизлиги хизмати ходимлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

    Ёнғин хавфсизлиги хизмати шахсий таркибини назарий ва амалий билимларини мустахкамлаш, жанговарлигини ошириш, дон қабул қилиш масканларида содир бўлган ёнғинларни тезкорлик билан бартараф этиш, масканни тезкор тактик жихатдан ўрганиш хамда кўникмалар хосил қилиш мақсадида 4 та дон қабул қилиш корхоналари ва 5 та дон қабул қилиш масканларида тактик машқ ва машғулотлар ўтказилмоқда.

   Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан ғалла ўрим-йиғимига жалб қилиниши режалаштирилган 133 та комбайнлар, 402 та автотранспортлар, 526 та тиркамали тракторлар ва 96 та ёқилғи ташиш автомашиналарининг ёнғинга қарши холати текширилиб чиқилди.

     Комбайнлар, ғалла ташувчи автотранспорт (трактор) воситалари ва ёқилғи қуйиш автотранспортларида ёнғин хавфсизлигини таъминлашда қуйидаги ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиниши лозим.

     - ўримда қатнашадиган хар бир комбайн 50-100 литр сиғимда сув,  2 тадан ёнғин ўчиргич, учқун ушлагич, белкурак, супурги, 2 х 2 метр хажмда кигиз билан таъминланиши лозим, шунингдек комбайин двигателъ коллекторини чанг                  ва сомон тушишидан химояловчи металл қопқоқлар хамда комбайн корпусидаги статик энергияни ерга ўтказиш учун метал занжир билан жихозланган бўлиши керак.

     - комбайинлардаги электр сақлагичларини (предохранитель) ўрнига қўлбола ясама сақлагичлардан фойдаланиш қатъиян ман қилинади.

      - ғалла ташувчи автотранспорт (трактор)лар двигателъ коллекторини химояловчи ён ва олд қопқоқлар билан жихозланган бўлиши лозим ва ёнғин ўчиргич, учқун ушлагич, белкурак, ғалла устига ёпадиган шолчалар билан таъминланиши керак.

     - шолчалар ёниш хусусиятини пасайтирувчи кимёвий суюклик билан ишлов берилган бўлиши керак.

      - ёқилғи қуйиш автотранспортлари 2 тадан ёнғин ўчиргич, учқун ушлагич, белкурак, супурги, 2 х 2 метр хажмда кигиз, корпусидаги статик энергияни ерга ўтказиш учун метал занжир билан таъминланиши керак.

    - ўримда қатнашаётган трактор, комбайн ва бошқа машиналарга ёқилғи қуйиш ишлари ғаллазорлардан ташқарида, двигателлари ўчирилган холда амалга оширилиши керак. 

Вилоят ИИБ ЁХБ ходими Х.Рахметов

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй