Ўрганган кўнгил, ўртанса қўймас

admin | 11-06-2017 | 14971

Ўрганган кўнгил, ўртанса қўймас

Янгибозор туманининг “Қаландардўрман” қишлоғида яшовчи, 1984 йилда туғилган А.Ғ. илгари қиморхона ташкил этганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилган эди.  Аммо А.Ғ. бундан ўзига тўғри ҳулоса чиқариб олмаган шекилли.

Чунки у Янгибозор тумани ИИБ ходимлари томонидан 2017 йилнинг 2 июнь куни ўтказилган тезкор тадбир жараёнида ўзи каби қимор ўйинларини хуш кўрувчи улфатлари, 1981 йилда туғилган Б.Д. ва 1979 йилда туғилган Ю.М. ларни уйига таклиф қилиб, улар иштирокида қонунга хилоф равишда қимор ўйинларини такроран ташкил этганлиги аниқланди. “Ўрганган кўнгил, ўртанса қўймас” деганлари шу бўлса керак.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-моддаси 2-қисми (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳодиса  жойидан олинган ашёвий далиллар жиноят ишига илова қилинди. 

 

Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй