Оқ йўл сизга битирувчилар

admin | 25-05-2017 | 8854

   Оқ йўл сизга битирувчилар 

     Жорий йилнинг 25 май куни соат 08-00дан соат 09-05гача вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларидаги таълим муассасаларида «Хайр мактаб-салом коллеж» тадбирлари ўтказилди. Тадбирларда 29356 нафар битирувчи ва 13757 нафар ота-оналар қатнашди.

      Тадбирлар давомида жамоат тартибни сақлаш ва хавфсизликни таъминлашга жами 1138 нафар ички ишлар органлари ходимлари хизматга жалб қилиниб, 56 та транспорт воситалари, 209 та алоқа воситалари ва 98 та металлодетекторлардан фойдаланилди, жамоат тартибини сақлаш мақсадида ички ишлар органлари ходимлари, хусусан, профилактика хизмати ҳам жалб этилди. Тадбирлар давомида ҳеч қандай кўнгилсиз воқеа-ҳодисалар ва ҳуқуқбузарликлар содир қилиниши ҳолатлари кузатилмади.

    Хизматга жалб этилган шахсий таркиб билан йўриқномаларни ички ишлар органларининг рахбар ходимлари томонидан пухта ва сифатли ўтказилиб, ходимларнинг асосий диққат-эътибори байрам тадбирлари ўтказиладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш, фуқароларни хавфсизлигини таъминлаш, террорчилик-қўпорувчилик ҳаракатлари содир этилишига йўл қўймасликка қаратилди.

      Жумладан, вилоят ИИБ ҲПБ бошлиғи подполковник С.Қ.Рахимов Урганч шаҳридаги 4-сон умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган  “Хайр мактаб-салом коллеж” тадбирида қатнашиб, битирувчи ёшларимизни келгуси ҳаёт ва ўқишларига омад тилаб қолдилар.

 Лейтенант Н.Б.Бекчанова Вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй