Терроризмга қарши кураш умумхалқ иши

admin | 26-05-2017 | 8787

Терроризм ва диний экстремизмга қарши кураш чора-тадбирлари тўғрисида учрашув ўтказилди

     Урганч шахридаги 3-сонли “Маърифатчи” махалласида фуқаролар билан “Терроризмга қарши кураш – умумхалк иши” мавзусида учрашув ўтказилди. Учрашувда Урганч шахар прокуратураси, вилоят ИИБ ва Урганч шахар ИИБ ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг худудий масъул ходимлари иштирок этишди. Учрашувда фуқароларга терроризм ва диний экстремизмнинг салбий оқибатлар узоқ ва яқин хорижий давлатлардаги ҳаётий мисоллар билан тушунтирилиб, бугунги кун ҳар бир фуқародан огоҳлик ва хушёрликни оширишликни талаб қилаётганлиги, бу борада “Ўз махалламни ўзим асрайман” шиори остида махаллаларда ташкил этилган “Жамоатчилик назорати” масканларининг фаолиятини самарали амалга оширишда ҳамма бирдек фидоий бўлишлари кераклигини уқтириб ўтдилар.

      Учрашувда сўзга чиққан фуқаролар ушбу учрашувдан ўзлари учун ижобий таассурот олганликларини қайд қилдилар.

                                                                                  Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими  

Садулла Абдуллаев олган суратлар  


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй