Жиноий гуруҳ фош этилди

admin | 26-05-2017 | 16927

Жиноий гуруҳ фош этилди

     2017 йилнинг 12 май куни Урганч шахрида яшовчи фуқаро Ш.Жуманиязовга тегишли автомашина салонидан 200 000 сўм пул ва юкхонасидан захира ғилдираги ҳамда 16 май куни Урганч шахрида яшовчи фуқаро Б.Аташевга тегишли автомашинадан салонидан 100 000 сўм пул ва 600 000 сўмлик автомагнитола ўғирлаб кетилган эди.

      Урганч шахар ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув-суриштирув ишлари натижасида ушбу жиноятларни Урганч шахрида яшовчи 4 нафар фуқаролар   содир қилганликлари аниқланиб, улар ашёвий далиллар билан қўлга олиндилар. Жиноят иши юзасидан дастлабки тергов харакатлари олиб борилмоқда.

     Ушбу жиноятни фош этишда Урганч шахар ИИБда амалиёт ўтаётган ИИВ Академиясининг 4-босқич тингловчилари ҳам фаол иштирок этишди.

                                                                                       Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими  

  


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй