Қидирувдаги жиноятчи ушланди

admin | 27-05-2017 | 16119

Олиб борилган тезкор қидирув-суриштирув ишлари натижасида, жиноят содир этиб, тергов органларидан яшириниб юрган жиноятчи ушланди.

 Урганч шаҳар транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда олиб борган тезкор қидирув ишлари натижасида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг    168-модддаси (Фирибгарлик) 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилиб, тергов органларидан яшириниб юрган, 1982 йилда туғилган Ю.Н. исмли шахс Урганч халқаро аэропортида ушланди. 

Ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

                                                                                  Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими

    


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй