Орзуси ушалмаган “Боғбон”

admin | 27-05-2017 | 17113

Орзуси ушалмаган “Боғбон”

     2017 йил 23 май куни вилоят ҳудудида МХХ, ички ишлар ва прокуратура органлари ҳамкорлигида ўтказилаётган кенг қамровли тадбирлар давомида, Хазорасп туманида яшовчи, 76 ёшни қаршилаган Ж.К. исмли шахс ўз уйининг томорқасида 758 туп таркибида гиёҳвандлик воситалари бўлган кўкнор ўсимлигини қонунга хилоф равишда экиб, етиштириб келаётганлиги аниқланди.

      Назаримизда ушбу отахон бугунги кунда томорқа ерларига турли полиз ва сабзавот экинларини экиб, улардан унумли фойдаланиш тўғрисида телеканалларда намойиш этилаётган кўрсатувлардан бехабарга ўхшайди. Акс ҳолда ўзининг ушбу ноқонуний қилмиши учун  юртдошлари олдида юзи шувут бўлиб ўтирмасди.

     Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Кўкнор ўсимлиги ашёвий далил тариқасида белгиланган тартибда йиғиштириб олинди.

                                                                                      Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй