Ғамхўрликнинг яна бир кўриниши

admin | 27-05-2017 | 1312

Ғамхўрликнинг яна бир кўриниши

     Имконияти чекланган ва ногирон фуқароларимизга биометрик паспорт расмийлаштириш ва уни олиш учун ички ишлар органларига келиб-кетишида муаммолар туғилиши табиий ҳол.

   Шуларни инобатга олган ҳолда вилоят ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ходимлари ана шундай имконияти чекланган ва ногирон фуқароларга биометрик паспорт расмийлаштириш ва уларга биометрик паспортларни топшириш жараёнларини уларнинг уйларида, мобиль қурилмадан фойдаланган ҳолда амалга оширилмоқда.

   Ушбу жараёнларни давлатимиз томонидан фуқароларга кўрсатилаётган ғамхўрлик ва ижтимоий ҳимоянинг бир қисми десак муболаға бўлмайди. Яқинда шундай тарзда биометрик паспортини олган фуқароларимиздан Урганч туманида яшовчи, 2-гуруҳ ногирони З.Хусаинова яратилган бундай имконият ва кўрсатилаётган ғамҳўрликлар учун миннатдорчилик билдириб, фидоий ички ишлар органлари ходимларининг келгусидаги хизматларида омад ёр бўлишини тилаб дуо қилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

                                                                                     Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими

Паспорт-виза фаолияти


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй