Беҳаёликни қўмсаган йўловчилар

admin | 28-05-2017 | 17469

Беҳаёликни қўмсаган йўловчилар

     2017 йил 19 май куни Россия Федерациясининг Москва шаҳридан учиб келган самолёт йўловчиси, 1993 йилда туғилган Ж.С. исмли шахснинг уяли телефони Урганч халқаро аэропортида кўздан кечирилганида, уяли телефони хотирасида порнографик материаллар мавжудлиги аниқланди.

     Шунингдек, 2017 йил 27 май куни Москва шаҳридан учиб келган самолёт йўловчиси,  1994 йилда туғилган О.Ғ. исмли шахснинг уяли телефони кўздан кечирилганида, у ҳам ўзининг уяли телефони хотирасида сақлаб қўйган кўплаб порнографик материалларни республикамиз ҳудудига олиб кирганлиги аниқланди.

    Мазкур ҳолатлар юзасидан беҳаёликни қўмсаган юқоридаги шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

                                                                       Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй