admin | 11-06-2017 | 27707
Янгибозор туманида жойлашган фермер хўжаликларидан бирининг раҳбари, 1986 йилда туғилган М.И. “Ўзини хон, кўланкасини майдон” ҳис қилган шекилли. Чунки у ўзи раҳбарлик қилиб келаётган фермер хўжалиги дала майдонининг бир қисмини уч нафар фуқароларга шоли экинини экишлари учун рухсат беришига ишонтириб, уларнинг 12 790 000 сўм пулларини алдаб олганлиги маълум бўлди.
Ҳозирги кунда фирибгарлик ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими
Янгиликлар