Ов қуролига эга бўлган фуқаролар орасида қуроллар билан боғлиқ салбий ва ноҳуш ҳолатларни олдини олиш

admin | 22-02-2017 | 1588

2017 йил 21 февраль куни, ов қуролига эга бўлган фуқаролар билан қуроллар билан боғлиқ салбий ва ноҳуш ҳолатларни олдини олиш мақсадида Хоразм вилояти Янгибозор туманининг бир қатор маҳаллаларида учрашувлар ўтказилди.

Ўтказилган учрашувларда фуқаролар томонидан қуролларни сақланиши, олиб юрилиши ва улардан фойдаланиш, қурол сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқини берувчи рухсатномани амал қилиш муддатлари ўтиб кетишига йўл қўймаслик, овчилик жамиятиниг аъзолик бадалларини ўз вақтида тўлаб бориш, қурол-яроғлар фақатгина фуқароларнинг доимий яшаш жойларида, ўқланмаган, бўлакланган ва ғилофга ўралган, ўқ-дорилардан алоҳида темир сейфда қулфланган, шунингдек қурол ва қурол сақланадиган сейфнинг калитлари ишончли тарзда (шахсан қурол эгасида ёки хуфёна белгиланган жойларда) сақлананиши юзасидан тушунтиришлар берилди.

Шунингдек фуқароларда ноқонуний равишда сақланаётган ўқ-отар қурол, ўқ-дори, портловчи модда ва материалларни ички ишлар идораларига ўз ҳохиши билан топширган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 248-моддасига асосан жиноий жавобгарликдан озод қилиниши тўғрисида ҳам тушунтиришлар берилди.

Фуқаролар билан ўтказилаётган бундай тадбирлар натижасида жорий йилнинг ўтган даври мабойнида 12 та ноқонуний сақланаётган қуроллар фуқаролар томонидан шаҳар-туман ИИБларига ихтиёрий равишда топширилди.

 

Хоразм вилояти ИИБ

Р.Бобажанов

 

Пост, патруль ва жамоат тартибини сақлаш хизмати


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй