Жиноятчиликка қарши кураш, уни содир этилишига имкон бераётган сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш

admin | 22-02-2017 | 9274

        Президентимиз томонидан 2017 йилни “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”-деб эълон қилиниши замирида чуқур маъно борлиги нуқтаи назардан келиб чиқиб жойларда, маҳаллаларда ижтимоий-маънавий мухтини соғломлаштириш, турли хилдаги жиноятчиликларнинг олдини олиш, аҳоли хонадонларидаги муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш, тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилаётган холатлар, соғлиқни сақлаш, таълим муассасаларида ва маҳалла фуқаролар йиғинларида мавжуд муаммоларни бартаф этиш юзасидан Қўшкўпир туман хокимлиги, туман прокуратураси ва туман Ички ишлар бўлими ходимлари ҳамкорлигида тадбирлар давом қилдирилмоқда.   

        2017 йилнинг 18 февраль куни шундай учрашувлардан бири туманнинг Хонобод қишлоғида бўлиб ўтди, ушбу йиғилишда аҳоли билан боғлиқ ижтимоий, иқтисодий ва бошқа ҳолатларни муҳокама қилиш билан бирга шу маҳаллада яшовчи 1990 йилда туғилган, муқаддам жиноят содир  қилганлиги учун судланган фуқарони қайта жиноят содир қилиш йўлига кириб ўғирлик, яъни ўзгалар мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш билан боғлиқ жиноятни содир қилганлиги уни  ота-онаси ва яқинлари шунингдек маҳалла-куй ўртасида танқидий муҳокама қилинди.

        Ўтказилган учрашувда туман хокими, прокурори ва Ички ишлар бўлими бошлиғи маъруза қилиб маҳалланинг айрим фуқаролари томонидан жиноят содир қилинаётганлиги ачинарли ҳолат эканлигини, жиноятларни олдини олиш учун маҳалланинг ҳар бир фуқароси бефарқ бўлмасдан ҳаракат қилиши, бу борада тушунтириш ва профилактик тадбирларни кучайтириш, “бир болага етти маҳалла ота-она” нақлида иш тутиш лозимлигини таъкидлаб ўтдилар.  

 

                                                                                                  Хоразм вилоят ИИБ  Р.Бобажанов             

        

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй