“ПРОФИЛАКТИКА КУНИГА БАРЧАМИЗ МАЪСУЛМИЗ”

admin | 28-02-2017 | 1609

   “ПРОФИЛАКТИКА КУНИГА БАРЧАМИЗ МАЪСУЛМИЗ”

      Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббусига кўра мамлакатимизда ҳар ҳафтанинг пайшанба кунини “Жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни” сифатида белгиланди. Шундан келиб чиқиб вилоят ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармаси ходимлари  томонидан бир катор учрашувлар ўтказилмоқда.

     Хоразм вилояти ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармаси  ходимлари томонидан вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда Урганч шаҳар халқ таълими бўлимида ўтказилган учрашувларда таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этдилар. Унда профилактика кунининг белгиланиш сабаблари ва ундан кўзланган асосий мақсад ва вазифалар, қўриқлаш хизматининг афзалликлари ҳақида тушунчалар берилди. Эндиликда ушбу мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб, самарали тарғиботни йўлга қўйишга эътибор қаратилади. Айниқса таълим муассасаларида ўқувчи ва талабаларга соҳа ходимлари томонидан ҳавфсизлик ва огоҳлик , айниқса болалар билан боғлиқ кўнгилсизликларга йўл қўймаслик борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида батафсил маълумот берилди.

     

     

     

     Шунингдек, Урганч шахридаги “Темир йўлчи” маҳалласида ўтказилган учрашувларда маҳалла фаоллари, фуқаролар билан яқиндан мулоқотлар уюштирилди. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, айниқса ички ишлар тизимида бўлаётган ўзгариш ва янгиланишлар ҳақида маҳалла аҳлига маълумотлар берилди. Худди шунингдек Қўриқлаш хизмати ва унинг афзаллиги ҳақида ходимлар аниқ тушунча бериб ўтдилар. Фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа ходимлари орқали аниқ маълумотга эга бўлдилар.

С.Худайберганов

Хоразм вилоят ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармаси бўлинма бошлиғи 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй