Ходимларнинг оила аъзолари билан ўтказилган учрашув

admin | 28-02-2017 | 1720

     Ходимларнинг оила аъзолари билан ўтказилган учрашув

     Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирилигининг 2017 йил 04-февраль кунги Ички ишлар идораларида хизмат қилаётган шахсий тарктиб ўртасида интизом ва қонунчиликни мустахкамлаш, шахсий таркибни тарбиялаш ишларини янада такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар режасини ҳамда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармасининг фармойишини бажарилиши юзасидан вилояти ички ишлар бошқармаси хузуридаги Қўриқлаш бошқармасида қатор ишлар олиб амалга оширилмоқда.

Жумладан, ходимларнинг ахлоқ-одоби, хуқуқий маданияти, маънавий-маърифий, сиёсий билимларини мунтазам ошириб бориш, улар ўртасида хизмат интизоми ва конунларга амал қилинишини мустахкамлаш борасида Урганч тумани ИИБ хузуридаги Қўриқлаш бўлими ходимларининг ота-оналари, турмуш ўртоқлари ва яқин қариндошлари ҳамда ички ишлар органларида кўп йиллар самарали меҳнат қилиб нафақага чиққан фахрийлар ҳам иштирок этиб, ўзларининг бой тажрибалари билан ўртоқлашиб, ёш ходимларга ўз тажрибаларидан сўзлаб бердилар ва учрашувда Хоразм вилояти ИИБ ШТБМИ бошлиғи ва Вилоят ИИБ хузуридаги Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи ва бошқалар сўзга чиқиб ички ишлар идоралари ходимлари олдида турган масъулиятли вазифаларни бажаришда қандай мезонларга эътибор бериб, хизмат вазифаларини бажариш вақтида қонунчиликка қатъий амал қилган ҳолда иш олиб бориш лозимлиги бўйича фикр ва мулоҳазаларини баён қилиб ўтишди. Бундай учрашувлар Қўриқлаш бошқармасининг барча тумандаги бўлимларида ўтказилди ва учрашув савол жавобларга бой тарзда ўтиб намунали хизмат қилаётган ходимларнинг ота-оналарига ташаккурномалар топширилди.

С.Абдуллаев

Урганч шахар ИИБ ҚБ ходими

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй