Жиноятчиликнинг олдини олишда профилактиканинг роли

admin | 28-02-2017 | 9189

     Жиноятчиликнинг олдини олишда профилактиканинг роли

     Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 9 февраль куни бўлиб ўтган ички ишлар органлари фаолияти, тизимда мавжуд муаммо ва камчиликлар, истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор тарзидаги йиғилишда ҳафтанинг пайшанба кунини жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни, деб эълон қилиш таклиф этилди.

     Шу муносабат билан, 2017 йилнинг 23 февраль куни, вилоят ҳокими ўринбосари С.С.Абдукаримова, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Р.М.Джураев, вилоят прокурори С.А.Турдиев ва вилоят ўрта-махсус касб ҳунар таълими бошқармаси ходимлари, коллеж ўқитувчи ва талабалари ҳамда ота-оналар иштирокида Урганч туманида жойлашган саноат транспорт касб-ҳунар коллежида, вояга етмаганлар томонидан содир қилинаётган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, уларни содир этилишига имкон бераётган сабаб ва шарт-шароитлар ҳамда таълим олаётган ўқувчиларни давомати ва шу билан боғлиқ бошқа ҳолатлар юзасидан танқидий таҳлиллар асосида учрашув бўлиб ўтди.

     Ўтказилган учрашувда вилоят хокимининг ўринбосари, вилоят прокурори ва вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўрта-махсус таълим муассасасларида таълим олаётган ўқувчиларни чет элга чиқиб кетишлари, коллежларда давомат аҳволи яхши эмаслиги, ўқувчилар томонидан турли хилдаги ҳуқуқбузарликлар содир қилиниши ачинарли ҳолат эканлигини кўрсатиб ўтиб, ёшларни ўз вақтида ўқишга келишларини, уларни маънавий ва ҳуқуқий жиҳатдан етук инсон бўлиб камолга етишлари учун педагог ходимлар ва жамоатчилик ташкилотлари ҳамда ота-оналар ўртасидаги алоқаларни тўғри йўлга қўйиш лозимлигини таъкидлаб ўтдилар.

     Учрашувда ўқувчи ёшларни таълим-тарбия олишида уларни ота-оналарини масъулиятини ошириш лозимлигига, ота-оналарни вояга етмаган фарзандларини тарбиясига эътибор беришдаги жавобгарликларига алоҳида тўхталди.

     Ўтказилган учрашувда туман хокимлиги, ўрта-махсус касб ҳунар таълими бошқармаси ходимлари шунингдек коллеж ўқитувчилари, ота-оналар ва талабалар сўзга чиқиб қайд қилинган масалалар юзасидан ўз фикр ва таклифларини билдирдилар.

         

М.Юсупов

Хоразм вилоят ИИБ ходими

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй