Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан амалга оширилаётган ижобий ишлар

admin | 28-02-2017 | 3390

   “Жиноятчиликни олдини олиш ва профилактика куни” тадбирларини уюшқоқлик билан ўтказиш учун барчамиз маъсулмиз

     Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан “Жиноятчиликни олдини олиш ва профилактика куни” муносабати билан  амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб бу борадаги ишлар уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.

     Жумладан, ходимлар томонидан февраль ойини 23-26 кунлари Урганч тумани Қоромон қишлоғи, Юқорижирмиз, Беруний, Каттабоғ ва Қоромон маҳаллаларида жойлашган 597 та аҳоли турар жойларида
3091 нафар фуқаролар билан учрашилиб маҳаллаларда ободонлаштириш ишларини олиб борилиши, турар жойларда санитария ҳолатларига эътибор қаратилиши борасида амалий ёрдамлар кўрсатилди.

     Шунингдек, Урганч туман 23-сонли умум таълим мактабида ва Хазорасп туман Иқтисодиёт касб-хунар коллежида 237 нафар ўқитувчи ва талабалар билан ёнғинларни олдини олиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш тўғрисида учрашувлар ўтказилди. 

     Юқоридаги каби ишлар шаҳар, туман ички ишлар бўлимлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари ходимлари томонидан хам жадал давом қилдирилмоқда. 

     Содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларни олдини олиш мақсадида шаҳар ва туманлардаги бозорларнинг радиоузеллари орқали эшиттиришлар ташкил этилмоқда

 Хоразм вилояти ИИБ Р.Бобажанов


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй