Жиноятчиликни олдини олиш мақсадида тадбирлар

admin | 17-02-2017 | 15560

Жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни

          Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 9 февраль куни бўлиб ўтган ички ишлар органлари фаолияти, тизимда мавжуд муаммо ва камчиликлар, истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор тарзидаги йиғилишда ҳафтанинг пайшанба кунини жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни, деб эълон қилиш таклиф этилди.

Шу муносабат билан, 2017 йилнинг 16 февраль куни, Хоразм вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Р.М.Джураев, вилоят прокурори С.А.Турдиев ва шаҳар ҳокимлиги, вилоят ўрта-махсус касб ҳунар таълими бошқармаси ходимлари, коллеж ўқитувчи ва талабалари ҳамда ота-оналар иштирокида Урганч шаҳрида жойлашган Урганч нефт ва газ саноати касб-ҳунар коллежида вояга етмаганлар томонидан содир қилинаётган турли хил кўринишдаги ҳуқуқбузарликлар, уларни содир бўлишига имкон бераётган сабаб ва шарт-шароитлар ҳамда таълим олаётган ўқувчиларни давомати ва шу билан боғлиқ бошқа ҳолатлар юзасидан танқидий таҳлиллар асосида учрашув бўлиб ўтди.

Ўтказилган учрашувда вилоят прокурори ва вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўрта-махсус таълим муассасасларида таълим олаётган ўқувчиларни чет элга чиқиб кетишлари, коллежларда давомат аҳволи яхши эмаслиги, ўқувчилар томонидан турли хилдаги ҳуқуқбузарликлар содир қилиниши ачинарли ҳолат эканлиги кўрсатиб ўтиб, ёшларни ўз вақтида ўқишга келишларини, уларни маънавий ва ҳуқуқий жиҳатдан етук инсон бўлиб камолга етишлари учун педагог ходимлар ва жамоатчилик ташкилотлари ҳамда ота-оналар ўртасидаги алоқаларни тўғри йўлга қўйиш лозимлигини улар ўртасидаги бўшлиқни тўлдиришни ва ҳамкорликдаги ишларни кучайтиришни таъкидлаб ўтдилар.

Учрашувда ўқувчи ёшларни таълим-тарбия олишида уларни ота-оналарини масъулиятини ошириш лозимлигига, ота-оналарни вояга етмаган фарзандларини тарбиясига эътибор беришдаги жавобгарликларига алоҳида тўхталди.

Ўтказилган учрашувда шаҳар хокимлиги, ўрта-махсус касб ҳунар таълими бошқармаси ходимлари шунингдек коллеж ўқитувчилари, ота-оналар ва талабалар сўзга чиқиб қайд қилинган масалалар юзасидан ўз фикр ва таклифларини билдирдилар.


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй