admin | 11-06-2017 | 28798
Гурлан туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган Ж.Шерметов 2017 йил 7 июнь куни Гурлан тумани дехқон бозори ҳудудидаги уяли телефонларни таъмирлаш устахонаси олдига велосипедини қўйиб, телефонини таъмирлатиб бўлгач, уйига қайтиш учун устахонадан чиққанида, велосипедини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билиб, эс-ҳуши жойидан чиқиб кетган бўлсада, ўзини йўқотмасдан зудлик билан туман ички ишлар бўлимига ҳабар берди.
Туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари натижасида, шу туманда яшовчи “велосипед шайдоси”, 1977 йилда туғилган К.Д. эканлиги маълум бўлди ва велосипед ўз эгасига қайтарилди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилди.
Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими
Янгиликлар