Гиёҳвандлик воситаларини тарқалишига қарши кураш ойлигида амалга оширилаётган ишлар

admin | 22-02-2017 | 14762

 “Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларини тарқатилишига қарши кураш” тезкор – профилактик тадбири давомида Хоразм вилояти бўйича наркотик моддалар билан боғлиқ 10 дан ортиқ жиноятлар аниқланиб фош этилди, жиноятларни содир қилган шахслардан 3 кг дан ортиқ ҳар хил турдаги гиёҳванд моддалари далилий ашё сифатида олинди.

Шунингдек, олиб борилган мақсадли тезкор тадбирлар давомида, вилоятимиз ҳудудига катта миқдордаги наркотик моддаларини олиб келиб сотиш билан шуғулланаётган 3 нафар фуқаролар аниқланиб қўлга олинди.

Бундан ташқари, “Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларини тарқатилишига қарши кураш” тезкор – профилактик тадбирини самарали ўтказиш мақсадида вилоят ҳудудида мавжуд барча олий ва ўрта махсус касб хунар коллежлари хамда мактаб ва лицейларда тарғибот ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

                                  

                                                                                            Хоразм вилоят ИИБ

                                                                                            Ш.Ниязметов

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй