Заҳарланишдан эҳтиёт бўлинг!

admin | 05-06-2017 | 22336

Заҳарланишдан эҳтиёт бўлинг!

Фуқароларимизнинг жорий йилда томорқа ерларида мевали боғлар барпо этиш,  сабзавот ва полиз экинларини етиштиришга ва парваришлашга қизиқишлари ортганлиги барчамизга маълум. Шундай экан фуқароларимиз мевали дарахт кўчатларини,  сабзавот ва полиз экинлари турли ҳашаротлардан ҳимоя қилиш мақсадида, ҳар хил турдаги кимёвий воситалардан фойдаланишмоқда.

Лекин, кейинги кунларда айрим фуқаролар кимёвий воситаларни турли ичимлик ичишларида (баклашкаларда) эҳтиёт чораларини кўрмасдан сақлаётганликлари боис бошқа шахсларнинг, айниқса ёш болаларнинг беҳосдан истеъмол қилиб қўйишлари натижасида заҳарланиш ҳолатлари учрамоқда.

Юқоридагиларни инобатга олиб, авваламбор турли кимёвий дорилаш воситалари сақланаётган идишга “заҳарли” эканлигини билдирувчи белги ёки ёзув ёпиштиринг ва энг асосийси ёш болаларнинг қўлига тушиб қолишига йўл қўйманг. Ушбу қоидаларга риоя қилиш орқали Сиз ўзингиз ва яқинларингизни ҳаёти ва соғлиғини асраган бўласиз.

 

                                                                                     Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими

  


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй