Тезликни ошириш тўқнашувга сабаб бўлиши мумкин

admin | 13-06-2017 | 2848

Тезликни ошириш тўқнашувга сабаб бўлиши мумкин

Хонқа туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган Ғ.К. отасига тегишли Спарк русумли автомашинани ишончнома орқали, “Урганч-Ҳонқа” йўлида тезликни меъёридан ошириб юбориши натижасида, бошқарувни эплай олмасдан, қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган Хива туманида яшовчи, 1959 йилда туғилган К.Р. бошқарувидаги Нексия автомашинаси билан тўқнашув содир қилган.

Ушбу йўл транспорт ҳодисасида Нексия автомашинаси ҳайдовчиси ва унинг йўловчиси турли даражада тан жароҳати олганликлари учун шифохонага жойлаштирилдилар.

Ҳолат юзасидан Хонқа тумани ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

  

Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй