Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси Қўриқлаш бошқармаси

admin | 04-02-2017 | 2516

 Хоразм Вилояти Қўриқлаш хизматининг тарихи

            

Хоразм вилоятида қўриқлаш хизмати 1956 йилда Урганч шаҳрида ташкил қилинган. Унда бор-йўғи 24 та соқчи, битта бошлиқ бўлиб, унинг раҳбари этиб В.Н.Давиденко тайинланган. У бўлинманинг дўкон, кичик база, омбор, катта бўлмаган маиший хизмат устахоналари, сартарошхона ва шунга ўхшаш бошқа кичик-кичик объектларни қўриқлаш каби вазифаларни бажарган.

Урганч шаҳар ички ишлар бўлими қошида соқчилик бўлинмаси ташкил қилинган ва соқчилар сони 100 нафарни ташкил қилган. Кейинчалик вилоят ички ишлар бошқармаси қошида қўриқлаш бўлими ташкил қилинди ва унга  милиция полковниги Болтабой Бобожонов раҳбарлик қилган. У 1959 йилнинг 23 июлидан 1978 йилнинг 19 сентябригача раҳбарлик қилди. Шу йиллари қоровуллик хизмати ҳаракатланувчи техникадан 3-4 та мотоцикл ва 10 та велосипедга эга бўлишди. 1970 йилга келиб соқчилик хизмати анча–мунча кенгайиб, Урганч ва Хива шаҳарларида 12 та милиция маршрути ташкил қилинди. Бу милиция маршрутларидаги милиция ходимлари ўз пости ёки йўналишида хизмат вазифасини бажара туриб, нафақат объектларни, балки шу яқин атрофдаги жамоат тартибини сақлашни ҳам таъминлаб туришган. Объектларнинг милиция маршрути томонидан қўриқланиши тажрибаси ўзининг бор имкониятларини кўрсатди ва ишончни оқлади. Идоралардан ташқари қўриқчиликнинг қоровуллик бўлинмалари бригадалари милициянинг оддий ва сержантлик таркибига алмаштирилди. Улар идорадан ташқари қўриқчилик ҳисобидан иш бошлашди. Тунги милиция шахсий таркибига объектларни қўриқлаш билан бир қаторда постлар ҳудудида ёки патруллик йўналишларида жиноий ҳаракатларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлашни таъминлаш вазифаси юклатилди.

Кейинги йилларда идорадан ташқари қўриқлаш бўлимларида жуда катта ўзгаришлар вужудга келди. Қисқа муддатда қўриқлашнинг қулай ва иқтисодий фойдали усуллари ишлаб чиқилиб, ҳаётга тадбиқ этилди. Милиция бўлинмалари тезкор топшириқларни ҳам ечадиган бўлди. Кенг миқиёсда янги техникаларни тадбиқ этиш ишлари олиб борилди. 1971 йилга келиб вилоятимиздаги Хазорасп, Янгиариқ, Гурлан, Шовот туманларида ҳам қўриқлаш бўлинмалари ташкил қилинди. Вилоятимизда биринчи бўлиб Урганч шаҳрида 1971 йилда марказлашган қўриқчилик вужудга келди. Бунга йигирма рақамга мўлжалланган пульт “Нива-10” ўрнатилган. 1978 йилга келиб вилоятнинг қолган туманларида қўриқлаш бўлимлари ташкил қилинди.

1979 йилнинг 7 февралидан 1980 йилнинг 4 февралигача вилоят қўриқлаш бўлимига милиция подполковниги Отабой  Искандаров,

1980 йилнинг 26 мартидан 1983 йилнинг 3 сентябригача милиция подполковниги Отахон Қутлимуратов,

1983 йилнинг 24 сентябридан 1993 йилнинг 4 мартигача милиция полковниги Райимбой Сапаров,

1993 йилнинг 3 апрелидан 1994 йилнинг 8 июнигача милиция полковниги Қосим Олламов,

1994 йилнинг 24 сентябридан 1999 йилнинг 17 сентябригача милиция подполковниги Комил Худойберганов,

1999 йилнинг 17 сентябридан 2006 йилнинг 23 февралигача милиция подполковниги Ҳажиқурбон Юлдашев,

2006 йилнинг 17 июлидан 2009 йилнинг 9 февралигача подполковник Сабиров Бахром Ғофурович,

2009 йилнинг 11 ноябридан 2013 йилнинг 29 июнигача подполковник Якубов Бахтиёр Пўлатович,

2013 йилнинг 12 августидан 2013 йилнинг 12 декабригача майор Усманов Рўзали Юлдашевич раҳбарлик қилган.

Улар вилоят қўриқлаш хизмати тизимининг қарор топишига бебаҳо ҳисса қўшдилар.

2014 йилнинг 7 майидан ҳозирга қадар вилоят ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармасига подполковник Абдумаликов Абдурахмон Абдулҳаевич раҳбарлик қилиб келмоқда.


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй