Талабанинг ножўя қилмиши фош этилди

admin | 13-06-2017 | 16846

Талабанинг ножўя қилмиши фош этилди

Ҳонқа туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган, Гули Матрасулова 2017 йил 9 июнь куни тумандаги “Табассум” тўйхонасида ўтказилаётган тўйда иштирок этаётганида, ичида нархи 840 000 сўмлик уяли телефони ва 30 000 сўм пули бўлган аёллар сумкачасини бир зумга стол устида назоратсиз қолдирган.

 Шу тумандаги касб-ҳунар коллежининг 1-босқичида таҳлил олаётган, 1999 йилда туғилган С.М. “фурсатдан унумли фойдаланиб”, стол устида турган аёллар сумкасини яширин равишда ўғирлаб кетади.

Г.Матрасулованинг ҳабари асосида, туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида ушбу жиноят “иссиқ из”идан фош этилиб, гумондорнинг уйидан ашёвий далиллар олинди.                                                                                                                                                        

Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй