“Жамоатчилик назорати” маскани тинчлик ва осойишталик гарови

admin | 05-06-2017 | 13010

Бугунги кунда вилоятимизнинг кўпчилик маҳаллаларда “Жамоатчилик назорати” маскани пешлавҳаси ўрнатилган ихчам уйчаларни кўришингиз мумкин. Ушбу уйчалар ихчам бўлишига қарамасдан, улар ёрдамида амалга оширилаётган ишлар салмоқлидир.

Мавжуд масканларнинг барчасида жамоатчилик вакиллари томонидан “Ўз маҳалламни ўзим асрайман” шиори остида ташкил этилаётган тунги навбатчиликлар натижасида ўғирлик, безорилик ва бошқа турдаги жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликлар содир қилиниши кескин камайишига эришилмоқда.   

Маълумот учун, айни кунда вилоятимиздаги мавжуд 495 та маҳалладан 223 тасида жамоатчилик назорати масканлари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, яна 272 та масканларни қуриш режалаштирилган.

 

                                                                      Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими

  


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй