Қурилиш ва лойиҳалаштиришда ёнғин хавфсизлиги талаблари

admin | 24-01-2017 | 3235

           Кўп қаватли аҳоли турар жойларини лойиҳалаштиришда қўйиладиган             ёнғин хавфсизлиги талаблари

 

- яшаш уйлари ва хоналарга ўтказиладиган электр симлари қоида асосида белгиланган тартибда ўтказилиши;

- барча хоналарда шамоллатиш тизимини белгиланган тартибда ўтказилиши;

-табиий газ қувирларини қоидага асосан, белгиланган тартибда ўтказилиши;  

- бинолар орасида ёнғинларда махсус автомобилларни харкатланиши учун ёнғинга қарши оралиқларни сақланиши;

-хоналар оралиғидаги деворларни ёнғинга бардошлик даражасини хисобга олиниши;

-ошхонада жойлашган газ плитаси устига дудбурон (зонт)ларни ўрнатилиши;

- ёнғинларда ва фавқулодда вазиятларда инсонларни ва моддий бойликларни эвакуация қилиш захира чиқиш йўлларини бўлиши. 

 

Ишлаб чиқариш корхоналарини лойиҳалаштиришда

ёнғин хавфсизлиги талаблари

 

-  ишлаб чиқариш цехларида шамоллатиш тизимини белгиланган тартибда ўтказилиши;

- ёнғинни автоматик равишда сезувчи  даракчиларни ва ёнғинларни авто-матик равишда ўчирувчи дренчер ва спринклер тизимини лойиҳалаштириш;

-  корхона ҳудудида ёнғинга қарши сув ховузларини ёки ер ости сув олгичларини ташкил этилиши;

- ишлаб чиқариш цехларида ёнғин ўчириш жўмракларини ўрнатилиши;

  - ишлаб чиқариш корхонасини турига қараб яшин қайтаргичларни ўрнатилиши;

- ўтказиладиган электр симлари қоида асосида белгиланган тартибда ўтказилиши;  

- табиий газ қувирларини қоидага асосан белгиланган тартибда ўтказилиши;

         - бино ва ишлаб чиқариш цехлари оралиғидаги деворларни ёнғинга бардошлик даражасини хисобга олиниши;

- ёқилғи мойлаш маҳсулотлари сақланадиган омборхона ва сиғимларни маъмурий бинодан белгиланган тартибда узоқроқда жойлаштирилиши;

- ишлаб чиқариш корхонасида бирламчи ёнғин ўчириш анжомлари ва ёнғин ўчириш қалқони билан таъминланиши;

- ёнғин содир бўлганда ёнғинни бартараф этишда ишлатиладиган захира сув насосларини ўрнатилиши:

  - ёнғинларда ва фавқулодда вазиятларда инсонларни ва моддий бойликларни эвакуация қилиш заҳира чиқиш йўллари; 

- хом ашё ва тайёр махсулотларни сақлайдиган омборхоналарини ёнғинга қарши деворлар билан ажратилиши;

 

Савдо марказлари ва аҳоли кўп йиғиладиган масканларни лойиҳалаштиришда ёнғин хавфсизлиги талаблари

 

- ёнғинни автоматик равишда сезувчи  даракчилар тизимини белгиланган тартибда лойиҳалаштириш;

- маскан  ҳудудида ёнғин қарши сув ҳовузларни ёки ер ости сув олгичларини ташкил этилиши;

- маскан биносида ички  ёнғин ўчириш жўмракларини ўрнатилиши;

          - ўтказиладиган электр симлари қоида асосида белгиланган тартибда ўтказилиши;  

- табиий газ қувирларини қоидага асосан, белгиланган тартибда ўтказилиши;

- масканни бирламчи ёнғин ўчириш анжомлари ва ёнғин ўчириш қалқони билан таъминланиши;

  - ёнғинларда ва фавқулодда вазиятларда инсонларни ва моддий бойликларни эвакуация қилиш захира чиқиш йўллари; 

- махсулотлар сақланадиган омборхоналар ёнғинга қарши деворлар билан ажратилиши;

 

Нефт махсулотлари сақланадиган омборлар, автоёқилғи қуйиш хамда автомобилларга газ тўлдириш шахобчаларини лойиҳалаштиришда қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари

 

- ёнғинни автоматик равишда сезувчи даракчиларни лойиҳалаштириш;

-  ҳудудида ёнғин қарши сув ховузларни ёки ер ости сув олгичларини  ташкил этилишини;

  - маҳсулот сақланадиган сиғимлар ва рузервуарларни устига яшин қайтаргичларни ўрнатилиши;

- ўтказиладиган электр симлари қоида асосида белгиланган тартибда ўтказилиши;  

- сиғим ва резервуарлар оралиғида ёнғинга қарши оралиқларни сақланиши;

- маъмурий бинони белгиланган тартибда махсулотлар сақланадиган сиғимлардан узоқроқда оралиқ масофани сақлаган холда жой-лаштирилиши;

- бирламчи ёнғин ўчириш анжомлари ва ёнғин ўчириш қалқони билан таъминланиши;

- ёнғин содир бўлганда ёнғинни бартараф этишда ишлатиладиган захира сув насосларини ўрнатилиши;

- маъмурий бинода ички ёнғин ўчириш жўмракларини ўрнатилиши;

- бино иншоатлар ёнғин хавфсизлигини тарғиб қилувчи эслатма ва плакатлар билан жихозланиши;

 

                                           Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси
                                            ёнғин хавфсизлиги бошқармаси


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй