Транспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш ва давлат рақам белгиларини бериш

admin | 23-01-2017 | 3673

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 26 май кунги 256-сонли “Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг ҳисобини олиб бориш, миллий давлат рақами белгиларини бериш ва уларни алмаштириш тартиби тўғрисида”ги Қарори бўйича

      

ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ

 

 Автотранспорт воситалари 18 ёшга тўлган, мототранспорт воситалари 16 ёшга тўлган, мототранспорт воситалари эса 16 ёшга тўлган шахслар номига рўйхатдан ўтказилади (лоторея ва шунга ўхшаш бошқа оммавий ўйинларда ютуққа чиққан, васиятнома ва қонун билан белгиланган тартибда мерос асосида ўтган автомототранспорт воситалари бундан мустасно).

Айрим сабабларга кўра транспорт воситасининг эгаси рўйхатдан ўтказиш бўлимларига кела олмаса, транспорт воситаси эгасининг вакили томонидан нотариал идораларидан берилган ишонч қоғози ва қонуний сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида рўйхатдан ўтказилади.

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида юридик ёки жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситалари эгаси (корхона) нинг ёзма аризаси ҳамда конуний сотиб олинганлигини, рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган йиғимлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида рўйхатдан ўтказилади.

Жисмоний шахсларга қарашли юк, юк-йўловчи ташувчи автомобиллар, автобус ва мўъжаз автобуслар мудофаа ишлари бўйича бўлимларда ҳисобга қўйилганидан сўнг рўйхатдан ўтказилади.

Юридик шахслар транспорт воситаларини рўйхатдан ўтказишда юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўгрисидаги гувохнома нусхасини такдим этадилар.

Юридик шахслар транспорт воситалари уларни қайд этишдан олдин ҳудудий мудофаа ишлари бўйича бўлимларда рўйхатдан ўтказилади ёки рўйхатдан чиқарилади.

Янги ташкил этилган автохўжаликларни рўйхатдан ўтказиш вақтида транспорт воситаларини саклаш учун етарли жой майдони (гараж, автосарой) мавжудлиги ёки бундай жой ижарага олинганлиги хакидаги шартномадан нусха, ҳудудий Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органи томонидан шу жойнинг кўрикдан ўтказилгани тўғрисидаги далолатнома тақдим этилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида махсус жиҳоз ва мосламалар ўрнатилган ёки конструкциясига ўзгартиришлар киритилган транспорт воситаларини рўйхатга олишда унга асос бўладиган ҳужжатларга қўшимча равишда қайта жихозлаган завод (корхона) томонидан берилган ҳужжатлар (паспорт, қабул қилиш-топшириш далолатномаси) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошқармалари томонидан берилган конструкциясининг ҳаракатланиш хавфсизлиги талабларига мослиги хақидаги гувоҳнома нусхаси тақдим этилади.

Руль бошқаруви ўнг томонда бўлган автомобиллар ДЙХХХ томонидан рўйхатдан ўтказилмайди.

ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ ҚАЙТА ЖИХОЗЛАШ.

1. Енгил автомобилларни куйидаги тартибда кайта жихозлашга рухсат этилади:

"Москвич" нинг 401 моделидан кейинги барча модель ва модификацияларига;

М-20 ва М-72 "Победа" дан - ГАЗ-21, 22, 24, 2401, 2417, 31, 3102, 31029, 3105 ва кейинги енгил тоифадаги модель модификацияларига;

ГАЗ-21 ва ГАЗ-22 дан - ГАЗ-24 ва унинг кейинги модификацияларидан ГАЗ-31 ва унинг енгил тоифадаги модификацияларига;

ГАЗ-67 ГАЗ-69 ёки ГАЗ-69 "а" ёки - УАЗ-469 ва унинг кейинги енгил тоифадаги модификацияларига;

2. "Жигули" автомобилининг "ВАЗ-2101" русумидан ВАЗ заводи томонидан ишлаб чикарилган (ВАЗ-2108, ВАЗ-2109, ВАЗ-2121дан ташкари) бурча турларига.

3. Мустакил Давлатлар Хамдўстлиги мамлакатларидан ташкарида ишлаб чикарилган автомобилларнинг двигателларини ёки кузовларини алмаштириш, бир русумдан бошкасига кайта жихозлаш ишлаб чикарувчи завод томонидан кўзда тутилган холлардагина Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ДЙХХХ бошкармаси рухсат билан амалга оширилади.

4. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чикарилган "ДЭУ" русумли автомобилларни "ЎзДЭУавтоКО" кўшма корхонаси тавсияномаси асосида кайта жихозлашга рухсат этилади.

5. Кузовнинг ташки кўринишида сезиларли ўзгаришлар бўлмаган куйидаги автомобиллар кузовининг ўзаро алмашиши кайта жихозлаш деб хисобланмайди:

М-408 дан 412 га ва аксинча;

М-2136 дан М-2137 га ва аксинча;

М-2138 дан М-2140 га ва аксинча;

ВАЗ-2101 дан ВАЗ 21011 га ва аксинча;

ВАЗ-2103 дан ВАЗ-2106 га ва аксинча;

ВАЗ-2105 дан ВАЗ-2107 га ва аксинча;

ВАЗ-2108 дан ВАЗ-2109 га ва аксинча;

ГАЗ-24 дан ГАЗ-2401, ГАЗ-2410, ГАЗ-2417 га ва аксинча;

ГАЗ-31029 дан ГАЗ-3102, ГАЗ-3105 га ва аксинча;

ЗАЗ 966 дан ЗАЗ 968 га ва аксинча;

ЛУАЗ-969 дан ЛУАЗ-969А, 969М ва аксинча.

Бундай кузовларни юридик шахсларга тегишли транспорт воситалари учун автотеххизмат шохобчалари ёки автокорхона устахоналари шароитида, шахсий автомобиллар эгаларига эса автотеххизмат шохобчаларида ёки мустакил равишда алмаштиришга рухсат этилади.

Мустакил равишда алмаштирилган кузовларни кайта рўйхатдан ўтказишда эгаси томонидан кузовнинг конуний харид этилганлигини тасдикловчи хужжат ва техник хизмат кўрсатиш шохобчасининг шу автомобилнинг йўлларда харакатланиш хавфсизлиги талабларига мувофиклиги хакидаги маълумотномаси такдим этилади.

6. Кайта жихозлангандан ва алмаштирилганда сўнг бўшаган кузов ва бошка ракамли агрегатларни ДЙХХХ томонидан берилган маълумотнома асосида нотариал идоралари оркали хадя килиш, айирбошлаш ёки сотиш мумкин.

7. Агар шахсий транспорт воситаси эгасининг номида шу транспорт воситаси русумига мос келувчи кўшимча двигатель бўлса, двигателнинг тури ва ракам белгилари кайд этиш гувохномасининг орка томонига ёзилиб, РИБ (ТРИБ) бошлиги ёки унинг ўринбосари имзоси ва мухр билан тасдиклаб берилади.

8. Ногиронларга тегишли бўлган транспорт воситалари уларнинг соглиги тўгрисидаги тиббий хулосага кўра автотеххизмат корхоналари орка кўл бошкарувига ўтказилишига ёки унинг аксига кайта жихозлашга рухсат этилади.

9. Мотоцикл ва мотороллёрларни, уларга бошка турдаги рама, двигатель ўрнатиш Билан, кайта жихозлаш такикланади.

10. Жойлардаги РИБ, ТРИБ лари корхоналарга тегишли бўлган юк автомобиллари ва тиркамларни мураккаб бўлмаган кайта жихозлашга ИИВ томонидан белгиланган тартибда автокорхоналарнинг устахоналари шароитида амалга оширишга рухсат беради.

11. Жойлардаги РИБ, ТРИБ лари фукароларга тегишли бўлган транспорт воситаларини мураккаб бўлмаган кайта жихозлашга ИИВ томонидан белгиланган тартибда автотузатиш заводлари ёки автокорхоналарнинг устахоналари шароитида амалга оширишга рухсат беради.

12. Газ ёнилгиси билан ишловчи мослама ўрнатилиб кайта жихозланган автомобилларни кайта рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартибда бундай кайта рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартибда бундай кайта жихозлаш ишларига рухсати бўлган корхоналар томонидан берилган кабул килиш-топшириш ва синовдан ўтказиш далолатномаси (паспорти), Ўзбекистон Республикаси ИИВ ДЙХХХ бошкармасидан берилган конструкциясининг харакатланиш хавфсизлиги талабларига мувофиклиги хакидаги гувохнома асос бўлиб хизмат килади.

13. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ДЙХХХ бошкармаси, Коракалпогистон Республикаси ИИВ, Тошкент шахар ИИББ ва вилоятлар ИИБ ДЙХХХ бошкарма-бўлимлари бошликлари томонидан давлараро иктисодий хамкорлик алокаларида иштирок этаётган ва узок (1000 км дан ортик) масофага катнайдиган юк автомобилларига кўшимча ёнилги идишини ўрнатишга рухсат этилади.

14. Юк автомобилларининг корхонаси тент билан жихозлаш ва бортини кўтариш ИИВ ДЙХХХ бошкармаси белгиланган тартибда амалга оширилади.

15. Транспорт воситаларининг конструкциясига ушбу коидаларда кўзда тутилмаган ўзгартиришлар киритиб кайта жихозлаш Ўзбекистон Республикаси ИИВ ДЙХХХ бошкармаси рухсати асосида амалга оширилади.

 

ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ ҚАЙТА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ.

   Транспорт воситалари ушбу холларда кайта рўйхатдан ўтказилади:

а) Транспорт воситаларининг турган ўрни ёки эгасининг яшаш жойи ўзгарганда, куйидаги хужжатлар асосида:

- белгиланган тартибдаги ариза;

- техник хужжат (кайд этиш гувохномаси, техник паспорт, техник талон);

- корхона ва ташкилотлар транспорт воситаларининг турган ўрни ўзгаришига асос бўлган хужжат (буйрук, ижара шартномаси, хокимлик карори);

- транспортларнинг турган ўрнини худудлардаги ДЙХХХ органлари томонидан кўрикдан ўтказилганлиги хакидаги далолатнома;

- фукаролар учун шахсий паспорт ёки унинг ўрнига берилган хужжат.

б) Ташкилотнинг номи, эгасининг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда, куйидаги хужжатлар асосида:

- белгиланган тартибдаги ариза;

- номи ўзгарганлигини тасдикловчи хужжат (буйрук, фармойиш, карор);

- фукаролар учун шахсий паспорт, фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганлигини тасдикловчи хужжат (фукаролик холатини кайд этиш органи ёки суд органи томонидан берилган хужжат).

в) Эгаси ўзгарганда, куйидаги хужжатлар асосида:

- белгиланган тартибдаги ариза;

- нотариал идоралари томонидан берилган олди-сотди, хадя, айирбошлаш, лизинг, сублизинг шартномалари, ворислик, мерос ва мулкка эгалик килиш хукукини берувчи гувохномалар; (ЎзР ВМ 26.04.2004 й. 199-сон Карори тахриридаги хат боши)

- суд карори;

- Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки кўмитаси идоралари томонидан берилган ордер;

- четдан келтирилган ва божхона назорати остида турган транспорт воситалари учун божхона идораси томонидан бериладиган махсус гувохнома;

- бир вазирликка карашли ва бир молиявий тизимдаги ташкилотлар учун юкори органларнинг ДЙХХХ рўйхатида бўлган транспорт воситаларини балансдан балансга бепул ажратилганлиги тўгрисидаги буйругидан кўчирма.

г) Кайта жихозлаш, ранги, ракамли агрегатлари ўзгарганда, куйидаги хужжатлар асосида:

- белгиланган тартибдаги ариза;

- ракамли агрегатлар конуний сотиб олинганлиги тўгрисида хужжат (хисоб-маълумотнома, олди-сотди шартномаси, божхона гувохномаси) кирим касса ордер ива юк хати (накладной), автотузатиш заводининг паспорти, кабул килиш-топшириш далолатномаси);

- бир завода ишлаб чикарилган, бир-бирига мос келадиган транспорт воситаларининг (ВАЗ-2101-21011, М-408-412, ГАЗ-24-2410, шунга ўхшаш) баъзи кисмлари (бампер, фара, огохлантириш ёритгичлари, олд ва орка панели, капот ва канотлари) ўзгарганда, техник хизмат кўрсатиш шохобчалари томонидан берилган буюртма-наряд, маълумотномалар (агар шу эхтиёт кисмлар бозордан сотиб олинган бўлса, бундан ташкари, эгасининг тушунтириш хати);

- транспорт воситаси уй шароитида мустакил равишда бўялганда эгасининг тушунтириш хати.

д) Кайта жихозланган транспорт воситаларини кайта рўйхатдан ўтказиш, куйидаги хужжатлар асосида амалга оширилади:

- юридик шахслар учун:

- белгиланган тартибдаги ариза;

- давлат ташкилотлари учун юкори ташкилотнинг буйруги, нодавлат ташкилотлари учун умумий мажлис баёни ёки карори (буйруги);

- яроксиз, кераксиз эхтиёт кисмлар ёки махсус мосламалар хўжалик хисобидан чикарилганлиги ёки ечиб олинганлиги тўгрисидаги далолатнома;

- худудий ДЙХХХ бошкармалари РИБ (ТРИБ) ларидан берилган хулоса;

- давлат ташкилотига тегишли транспорт воситалари ва шахсий юк автомобиллари; автобус, мўъжаз автобуслар учун худудлардаги мудофаа ишлари бўйича бўлимнинг ёзма рухсатномаси;

- кайта жихозланган транспорт воситасига РИБ (ТРИБ) лари томонидан техник холат тўгрисида тузилган далолатнома;

- ўрнатилган двигателга автоузатиш корхонаси томонидан берилган паспорт;

- кайта жихозланган автомобилни кабул килиш-топшириш далолатномаси;

- махсус мослама ўрнатилган транспорт воситалари учун Ўзбекистон Республикаси ИИВ ДЙХХХ бошкармаси томонидан конструкцияси келишилганлиги тўгрисида берилган гувохнома нусхаси.

Транспорт воситаси автотузатиш корхонаси томонидан кайта жихозланган бўлса, кайд этиш гувохномасида унинг кайта жихозланган вакти, ўрнатилган агрегат ракамлари хакида шу корхонанинг белгиси бўлиши лозим.

Шахсий фойдаланишдаги автомобиллар учун:

- белгиланган тартибдаги ариза;

- ракамли агрегатлар ва транспорт воситасига ўрнатилгн эхтиёт кисмлар конуний равишда сотиб олинганлиги тўгрисидаги хужжат (олди-сотди шартномаси, хисоб-маълумотнома), агар бозордан сотиб олинган бўлса (ракамли агрегатлардан ташкари), эгасининг тушунтириш хати;

- кайта жихозланган транспорт воситасига РИБ (ТРИБ) лари томонидан техник холат тўгрисида тузилган далолатнома;

- худудий ДЙХХХ бошкармалари РИБ (ТРИБ) ларидан берилган хулоса;

- техник хизмат кўрсатиш шохобчаларининг буюртма-наряди ёки автотузатиш заводларидан берилган кабул килиш-топшириш далолатномаси;

- ўрнатилган двигателга паспорт.

Мустакил равишда кайта жихозланган транспорт воситаларини кайта рўйхатдан ўтказишда эгасининг ёзма тушунтириш хати ва техник хизмат кўрсатиш шохобчасининг шу автомобиль кай даражада тўгри кайта жихозланганлиги хамда йўлларда харакатланиш хавфсизлиги талабларига мос келиши хакидаги маълумотномаси такдим этилади.

Транспорт воситасининг хадя шартномасида ёки мерос хукуки гувохномасида бир неча шахс кўрсатилган бўлса, барча мулк эгаларининг ёзма розилигига асосан транспорт воситаси улардан факат биттасининг номига кайта рўйхатдан ўтказилади. 18 ёшга тўлмаган меросхўр номидан ёзма рухсатномани васийлик ва хомийлик идоралари беради.

Бир вазирлик, идора, ташкилотларга карашли ва бир молиявий тизимдаги бир ташкилот балансидан иккинчи ташкилот балансига транспорт воситалари юкори идораларнинг бепул ажратилганлиги тўгрисидаги буйругидан кўчирма асосида кайта рўйхатдан ўтказилади.

Суд ёки божхона идоралари карорлари билан мусодара килинган транспорт воситаларини махаллий хокимият карори билан махсус ажратилган савдо шохобчалари оркали сотишга рухсат этилади. Бундай транспорт воситалари хисоб-маълумотнома, суд ёки божхона идораси карори нусхаси асосида техник хужжат (тех-паспорт, кайд этиш гувохномаси) ларсиз рўйхатдан ўтказилади.

Ички ишлар органлари томонидан белгиланган жойларда саклаш муддати тугаган ва эгасиз деб топилган, жойлардаги хокимликлар карорлари билан давлат хисобига ўтказилган ва 5-бандда кўрсатилган савдо шохобчалари оркали сотилган транспорт воситалари уларнинг янги эгалари номига хисоб-маълумотнома ва хокимлик кароридан кўчирма асосида техник хужжат (кайд этиш гувохномаси, техник паспорт, техник талон)ларсиз белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади.

Яроксиз холга келиб колган, шикастланган ёки бузилган давлат раками белгилари ўрнига транспорт воситаси эгасининг аризасига асосан уларнинг дубликати берилиши мумкин. Дубликатлар Йўл харакати хавфсизлиги давлат хизмати худудий органларининг буюртманомаси асосида тайёрланади. Дубликат олингунгача бўлган даврга йигим ундирилмасдан илгари фойдаланилган ярокли давлат раками белгилари берилади. (ЎзР ВМ 18.09.2007 й. 196-сон Карори тахриридаги банд), (Олдинги тахририга каранг)

Эгаси ўзгарганлиги туфайли хисобдан чикарилиб олиб келинган транспорт воситасининг кайд этиш гувохномаси (техпаспорт, техталон) рўйхатдан ўтказиш бўлимига мурожаат этгунга кадар йўколган бўлса, у холда транспорт воситаси аввалги хисобда турган жойдаги ДЙХХХ РИБ (ТРИБ) ларидан олинган таасдикнома асосида рўйхатдан ўтказилади.

Фукаролар томонидан 1991 йил 1 октябрга кадар сотиб олинган ва рўйхатдан ўтказилмаган кажавасиз мототранспорт воситасининг хужжатлари йўколган бўлса, унинг нусхасини тиклашнинг ёки тасдикномасини олишнинг иложи бўлмаса, мототранспорт эгасининг манзили бўйича ИИБ бошлиги томонидан тасдикланган участка вакилининг хулосаси асосида хамда ИИВ (ИИБ) ахборот марказидаги олиб кочилган ва ўгирланган мототранспортлар рўйхатидан текширилгандан сўнг рўйхатдан ўтказилади.

Эски намунадаги кайд этиш гувохномалари (техник паспортлар, техник талонлар) транспорт воситалари эгаларининг аризаларига асосан умумий белгиланган тартибда янги намунадаги кайд этиш гувохномаларига алмаштирилади.

ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ ҲИСОБДАН ЧИКАРИШ.

1. Транспорт воситалари куйидаги холларда ДЙХХХ хисобидан чикарилади:

транспорт воситалари фойдаланишга яроксиз деб топилганда;

транспорт воситалари эгаси,эгасининг доимий турар-жойи ўзгарганда, РИБ (ТРИБ) хизмат кўрсатувчи худуд (шахар, вилоят, республика) дан ташкарига олиб чикиб кетиш зарурати тугилганда.

2. Юридик шахсларга тегишли транспорт воситаларининг барча турлари ва фукароларга тегишли юк, юк-йўловчи ташувчи, автобус ва мўъжаз автобуслар ДЙХХХ хисобидан чикарилишидан олдин худудий мудофаа ишлари бўйича бўлимлар хисобидан чикарилиши лозим.

3. Транспорт воситаларини хисобдан чикаришда уларнинг агрегат раками белгилари кайд этиш хужжатларига мос келишини аниклаш учун улар РИБ (ТРИБ) ларида ёки жойлардаги ДЙХХХ бўлим (бўлинма) ларида техник кўрикдан ўтказилади (яроксиз холга келган транспорт воситалари бундан мустасно).

4. Транспорт воситаларининг Коракалпогистон Республикаси, Тошкент шахри хамда вилоятлар худудидан олиб чикиб кетилиши муносабати билан хисобдан чикаришда уларни давлат раками белгилари топширилиб, ўрнига "Транзит" раками белгилари берилади ва транспорт воситасини кайд этиш гувохномасига хисобдан чикариш сабаблари, кимнинг номига берилганлиги, каерга кетаётганлиги ва качон хисобдан чикарилганлиги ёзиб берилади.

5. Фойдаланишга яроксиз деб топилган транспорт воситаларининг кайд этиш гувохномалари, давлат раками белгилари РИБ (ТРИБ) ларига топширилади.

6. Давлат раками белиглари йўколган транспорт воситасини хисобдан чикаришда, худудий ДЙХХХ органларида текширилганидан сўнг бу хакда кайд этиш гувохномасига ва хисоб карточкасига ёзиб кўйилади.

Кайд этиш гувохномаси (техпаспорти, техталони) йўколган транспорт воситасини хисобдан чикаришда аризага худудий ДЙХХХ органларида текширилганлиги хакида белги кўйилганидан сўнг эгаси номига махълумотнома ёзиб берилади.

7. Ижтимоий таъминот идоралари томонидан бепул ёки имтиёзли равишда берилган, турли ташкилотлар томонидан кредитга сотилган транспорт воситалари шу идоралар ва ташкилотларнинг рухсати асосида хисобдан чикарилади.

8. Куйидаги холларда транспорт воситалари хисобдан чикарилмайди:

юридик шахсларга тегишли транспорт воситалари бошка вилоят, шахар, республикага хизмат юзасидан сафарга юборилаётган ёки фойдаланиш учун ижарага берилаётган бўлса;

юридик ва жисмоний шахсларнинг транспорт воситаларини суриштирув органлари хисобдан чикаришни такиклаган бўлса.

Юридик ва жисмоний шахслар томонидан транспорт воситаси сотиб ёки қабул қилиб олинганда ва ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш лозим бўлганда, транспорт воситасининг техник ҳолатидан қатъи назар, 10 кун мобайнида жойлардаги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларига мурожаат этилиши шарт.

Нотариуслар томонидан тасдиқланган автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга бериш шартномалари, шунингдек автомототранспорт воситаларини ихтисослаштирилган савдо корхоналари ва кимошди савдолари орқали сотиш шартномаси (баённомаси) бир вақтнинг ўзида автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказган ва ҳисобдан чикарган ҳолда сотиб олувчининг яшаш жойидаги (турган жойидаги) ДЙХХХ органларида рўйхатдан ўтказилиши керак. (ЎзР ВМ 12.05.2006 й. 83-сон Карори тахриридаги хат боши)

Нотариуслар томонидан тасдиқланган автомототранспорт воситалари билан боғлиқ ишончномалар, уларни бошка шахсга бериш ва ижарага бериш шартномалари нотариал тартибда тасдикланган вактдан бошлаб 10 кун мобайнида рўйхатга олиш (хисобга кўйиш) учун тақдим этилади. Ишончномаларни ва ижара шартномасини ҳисобга қўйиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда, тўлов ундирилмасдан амалга оширилади. (ЎзР ВМ 12.05.2006 й. 83-сон Карори тахриридаги хат боши)


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй