Чоршанба – Ёнғинлар профилактикаси куни муносабати билан “Ёш ўт ўчирувчи ” мусобақаси ўтказилди

admin | 13-06-2017 | 3207

Чоршанба – Ёнғинлар профилактикаси куни муносабати билан “Ёш ўт ўчирувчи ”  мусобақаси ўтказилди

Хоразм вилояти ИИБ ЁҲБ ташаббуси билан, ўрта махсус, касб-хунар таълими бошқармаси,  “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ҳамкорлигида, ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида 2017 йилнинг 9 июнь куни шаҳар ва туманлардаги касб-хунар коллежлари ўқувчилари ўртасида “Ёш ўт ўчирувчи” мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди.

Мусобақада иштирокчилар 100 метрга тўсиқлар оша югуриш, ишғол қилиш нарвони орқали ўқув минорасининг 3-қаватига кўтарилиш ва ёнғин ўчириш эстафетаси турлари ҳамда тест синовлари бўйича беллашдилар.  

Ўтказилган турлар бўйича 100 метрга тўсиқлар оша югуриш турида фахрли 1-ўринни Урганч “Олимпия” захиралари коллежи ўқувчиси Асадбек Аллаберганов, фахрли 2-ўринни Урганч тумани Маиший хизмат касб-хунар коллежи ўқувчиси Жахонгир Қораев ва 3-ўринни Шовот тумани Маиший хизмат касб-хунар коллежи ўқувчиси Абдурахмон Садуллаевлар эгаллади.

 Мусобақанинг энг қизиқарли ва ҳаёжонли босқичи ҳисобланувчи, ўқув минорасининг 3-қаватига ишғол қилиш нарвони ёрдамида кўтаришда,  Урганч “Олимпия” захиралари коллежи ўқувчиси Мардонбек Сабуровга тенг келадиганни топилмади, кейинги ўринларни Қўшкўпир тумани Политехника ва тадбиркорлик касб-хунар коллежи ўқувчиси Жахонгир Сапарбоев ва Хонқа тумани Енгил саноат касб-хунар коллежи ўқувчиси Руслан Худайбергановлар эгалладилар.

Ёнғин ўчириш эстафетасида ва умумжамоа ҳисобида фахрли 1-ўринни Урганч шаҳар терма жамоаси, 2-ўринни Қўшкўпир тумани терма жамоаси ва 3-ўринни Шовот тумани терма жамоаси эгаллади.

        Мусобақада фахрли ўринларни эгаллаган иштирокчиларга медал, диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.         

Мусобақа касб-хунар таълими муассасалари ўқувчиларида  ёнғин ўчирувчи касбига қизиқиш уйғотиб катта таъсурот қолдирди.

Сержант Ш.Хасанов, вилоят ИИБ ЁХБ ходими

Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй