Автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш

admin | 24-01-2017 | 1964

Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ва шаҳар электротранспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларини ҳисобга олиш, имтохонларга рухсат бериш ва уларни ўтказиш, ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

 

I. Умумий қоидалар  

 

1. Ушбу низом автомототранспорт воситалари ва шаҳар электртранспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларини ҳисобга олиш, имтихонларга рухсат бериш шунингдек, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларида имтихонларни ўтказиш ва автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартибини белгилайди

2. Барча транспотр воситалари ўз тури, вазифаси ва бошқарилиш хусусиятларига кўра «А», «В», «С», «D» ва «Е» тоифаларига хамда трамвай ва троллейбусларга бўлинади. Уларни бошқариш учун берилган ҳайдовчилик гувоҳномасининг тегишли катагида рухсат берувчи ёки транспорт воситасининг тоифаси ёзилган белги қўйилади.

3. Ҳайдовчилик гувоҳномасининг «А», «В», «С», «D» ва «Е» катагида рухсат берувчи белгиси бўлган шахслар қуйидаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга:

«А» - мотоцикл, мотороллер, моточана  ва бошқа мототранспорт воситаларини:

«В» - рухсат этилган тула вазни 3500 килограммдан ёки ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони саккизтадан ортиқ бўлмаган, шунингдек улар базасида ишлаб чикарилган қўл билан бошқариладиган автомобилларни:

«С» - рухсат этилган тўла вазни 3500 килограммдан ортик бўлган юк автомобилларини;

«D» - йўловчи ташишга мўлжалланган, ҳайдовчи ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони саккизтадан ортик бўлган автомобилларни;

«Е» - «В», «С», «D» тоифалари тиркамали автомобилларни.

Трамвай ҳайдовчисига факат трамвай, троллейбус ҳайдовчисига факат троллейбус бошқаришга рухсат этилади.

Йўловчилар ташиш учун мўлжалланган автомобилларга автобуслар, тегишли ўриндикларга эга бўлган микроавтобуслар, ишлаб чиқарувчи заводда серияли тайёрланган йўловчилар ташиш учун мўлжалланган юк автомобилларининг шассисидаги автофургонлар, шунингдек, йўловчилар ташиш учун жихозланган юк автомабиллари киради.

Агар тиркаманинг рухсат берилган энг куп массаси «В» тоифага тегишли бўлган жиҳозланган автомабилнинг массасидан ортик бўлмаса транспорт воситаларини бундай таркибининг рухсат берилган энг куп массаси эса 3500 килограмдан ортиқ бўлмаса у ҳолда бундай воситани бошқариш учун ҳайдовчилик гувохномасида «В» устунида рухсат берувчи белги кайд этилиши етарлидир.

 

IV. Имтихонларни ўтказиш, ҳайдовчилик гувохномаси

ва унинг талонини бериш тартиби

 

40. Имтихонларни қабул килиш ва «А», «В», «С», «D», «Е» тоифаларидаги транспорт воситаларини, шунингдек, трамвай, троллейбусларни бошқариш ҳуқуқини берувчи гувохномаларни бериш худудий ЙҲХБ РИБ (ТРИБ) лари томонидан амалга оширилади.

41. Барча тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш учун назарий ва амалий имтихонларни (трамвай ва троллейбусдан ташқари) ҳудудий ЙҲХБ РИБ (ТРИБ)ларнинг имтихон комиссиялари қабул қилади.

42. Ҳудудий ЙҲХБ РИБ (ТРИБ)ларнинг имтихон комиссияси таркиби камида уч кишидан иборат бўлиши керак.

Комиссия таркибига:

Ҳудудий ЙҲХБ РИБ (ТРИБ)лар бошлиғи (комиссия раиси):

Талим муассасаларининг ҳайдовчилар тайёрлаш билан шуғулланувчи ўқитувчилари (имтихон топшираётган ўқув гуруҳи ўқитувчиси ва бир ўқув юртидан бир нафардан ортиқ ўқитувчи жалб этилмаслиги керак) автотранспорт корхонаси, мудофаа ишлари бўлими ва бошқа мутасадди ташкилотларнинг вакиллари киритилади.

43. Имтихон комиссияси азолари Йўл ҳаракати қоидаларини ва имтихон олиш услубини билиши, амалий ва назарий имтихон олаётганлар эса, бундан ташқари, бошқариш бўйича малакаси текширилаётган тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи хайдочилик гувоҳномасига эга бўлиши шарт.

44. Ўқув гуруҳлари машғулотлари тугагандан сўнг ҳайдовчиликка номзодларнинг ўқув жараёнида дастурда кўрсатилган барча фанларни ўзлаштирганликлари тўғрисидаги маълумотлар ҳудудий ЙҲХБ ходимлари томонидан текшириб чикилади ва уларнинг рўйхати худудий ЙҲХБ РИБ (ТРИБ) ходими томонидан текширилади ва уларнинг рўйхати олдин тақдим қилинган рўйхат билан солиштирилади шундан кейин ўша ходимнинг имзоси билан тасдиқланади.

45. Ҳайдовчилик гувохномаси ва унинг талонини олиш учун ҳайдовчиликка номзодлар худудий ЙҲХБ РИБ (ТРИБ)ларга қуйидаги хужжатларни тақдим этишлари лозим:

а) тегишли тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш учун дастурлар бўйича ўқишни тугатганлиги ҳақидаги гувоҳномани (Ушбу Низом 26-бандида назарда тутилган шахслардан ташкари):

б) диплом ва ўқув дастурдаги фанларни ўтганлиги тўғрисидаги диплом варақасидаги кўчирманинг нотариал идоралари томонидан тасдиқланган нусхалари (Ушбу Низомнинг 26-бандида назарда тутилган шахслар учун):

в) ўлчами 3 х 4 см бўлган 2 дона фотосурат:(ҳайдовчиликка номзод фуқаро кийимида суратга туширилган булиши керак)

г) соғлиги тўғрисида маълумотнома:

д) банк муассасаларига имтиҳон топшириш ва ҳайдовчилик гувохномасини олиш учун тўловлар тўланганлиги қақидаги тўлов қоғози (тўловлар миқдори Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади):

е) таълим муассасаси томонидан тўлдириб тасдиқланган ҳайдовчининг имтихон варақаси ва фуқаронинг паспорти ёки унинг ўрнини босувчи бошқа хужжат.

46. Имтихонлар қуйидаги тартибда ўтказилади: аввал-назарий, кейин-амалий.

Назарий имтихон топшира олмаган шахслар амалий имтихонларга қўйилмайди.

47. Ҳайдовчиликка номзодлар, шунингдек ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш ва автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш муддати тамом бўлгандан кейин ҳайдовчилик гувохномаси дубликатини олиш учун имтихонларга юборилган ҳайдовчилар учун такрорий имтихонлар олдинги имтихондан сўнг камида 10 кун ўтгандан кейин ўтказилади.

Икки марта имтихон синовларидан ўтмаган шахслар камида беш соатдан иборат қўшимча машғулотлардан ўтганларидан сўнг (бу ҳақида таълим муассасаси томонидан тегишли маълумотнома берилади) имтиҳон топширишга қўйиладилар

Олти ой мабойнида имтихон синовларидан ўтмаган шахслар белгиланган тартибда яна таълим муассасаларида тайёрлаш ва қайта тайёрлашдан ўтишлари керак ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш ва автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан марҳум килиш муддати тамом бўлгандан кейин ҳайдовчилик гувоҳномаси дубликатини олиш учун имтиҳонларга юборилган ҳайдовчилар бундан мустасно

48. Назарий имтиҳонларда олинган ижобий баҳо 2 ой давомида хақиқий деб ҳисобланади. Агар ҳайдовчиликка  номзод ушбу муддатда амалий имтиҳонларни топшира олмаса у яна қайта назарий имтиҳонга юборилади.

50. Йўл ҳаракати коидалари ва амалий бошқариш бўйича имтиҳон натижалари ҳайдовчининг имтихон варақасига ёзилади ҳамда имтихон комисссиясининг баённомаси билан расмийлаштирилади. Баённома имтиҳонда қатнашган комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва ҳудудий ЙҲХБ РИБ (ТРИБ)лари бошлиқлари томонидан тасдиқланади.

51. Назарий ва амалий имтиҳонларни топширган шахсларга баённома асосида ҳайдовчилик гувохномаси ва унинг талони ёзиб берилади.

Ҳайдовчилик гувохномаси ва унинг талони кайд этиш китобига серияси ва тартиб рақамини ўсиши бўйича ёзилади хамда имтиҳон варақасига қайд этилади.

Ҳайдовчилик гувохномаси ва унинг талонидаги ёзувлар махсус сиёҳ билан ёки бошқа техник воситалар билан ёзилади.

52. Ҳайдовчилик гувохномаси ва унинг талони берилишининг асослилиги  ва тўғри тўлдирилганлиги имтиҳон комиссияси раиси (РИБ (ТРИБ)лар бошлиғи) томонидан текширилиб, имзоси ва муҳри билан тасдиқланади.

Ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талони берилганида шахснинг таълим муассасаси тамомлаганлиги ҳақидаги гувоҳномасига ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талоннинг серияси, раками, качон ва ким тамонидан берилганлиги ёзилиб қўйилади.

53. Ҳайдовчилик гувоҳномасидаги бошқарилиши рухсат этилган транспорт воситалари тоифаси катакларига лотин графикасида «RUXSAT» ва инглиз тилида «ENABLE» белгилари қўйилади. Ҳайдовчилик гувохномаси ва унинг талонидаги  бошқарилишига рухсат берилмаган транспорт воситалари тоифасининг катакларига диоганал бўйича чизиқ тортилади.

54. Трамвай ва тролейбусларни бошқариш ҳуқуқига рухсат берувчи ҳайдовчилик  гувохномасини олиш «Алохида белгилар учун катагига транспорт воситаларининг тегишли тоифаси кўрсатилган ёзувли тамға қўйилади.

55. Тиббий комиссия томонидан қайта текширувдан ўтиш муддати белгиланган шахсларга ҳайдовчилик гувохномасини беришда «Алохида белгилар учун» катагига «Тиббий маълумотнома мажбурий» деган муҳир қўйилади.

56. Мудофаа вазирлиги томонидан транспорт воситалари ҳайдовчилари мутахассислиги бўйича ўқишга жалб этилган чақирилувчилар ўқишни тугатганларидан сўнг. 18 ёшга тўлмаган бўлсалар ҳудудий ЙҲХБ имтиҳонларига киритиладилар.

Уларга назарий ва амалий имтиҳонларни топширганларидан сўнг, тегишли тоифадаги («В», «С» ёки «ВС»)  транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талони берилади.

Бунда «Алохида белгилар учун» катагига унинг эгаси кайси муддатдан 
(18 ёшга тўлганидан кейин)  автомобиль бошқариш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилади.

57. Ҳайдовчилик гувоҳномаси фақат унинг эгасига берилади. Мазкур шахс паспортини ёки унинг ўрнини босувчи хужжатни кўрсатиб, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талони бериладиган китобга шахсан имзо қўяди.

Ҳайдовчилик гувохномаси ваколатнома (ишончнома) билан берилмайди.

58. Озодликдан маҳрум қилиниб жазо муддатини ўтаётган, лекин транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан махрум килинмаган шахсларнинг ҳайдовчилик гувохномаси жазони ижро этиш муассасаси раҳбариятининг илтимосномасига асосан  (ҳайдовчилик гувоҳномаси сақланаётган) ҳудудий ЙҲХБ РИБ (ТРИБ) томонидан ушбу муассасага юборилиши мумкин.

 

V. Ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талонини алмаштириш

ҳамда йўқолганлари ўрнига бошқасини бериш тартиби

 

59. Ҳайдовчилик гувоҳномаси ва (ёки) унинг талони белгиланган тартибда ариза, эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва (ёки) унинг талони ҳайдовчининг имтиҳон варақаси ёки ҳайдовчилик гувохномасини берган худудий ЙҲХБ тасдиқномаси, тиббий маълумотнома хамда фуқаронинг паспорти ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат тақдим этилганидан сўнг алмаштирилади.

Ҳайдовчилик гувоҳномаси алмаштирилганда унинг талони алмаштирилиши шарт.

60. Транспорт воситаларини охирги 12 ой давомида бошқарган шахсларнинг ҳайдовчилик гувохномалари тегишли имтихонларсиз алмаштирилади.

61. Қуйидаги транспорт воситаларини 12 ой мобайнида бошқарилганлигини тасдиқловчи хужжатлар бўлиб ҳисобланиши мумкин:

а) ишлаётган ҳайдовчилар учун меҳнат дафтарчасидан кўчирма ёки ишлаётган жойидан унга бириктирилган автотранспорт тури кўрсатилган маълумотнома (буйруқдан кўчирма).

б) шахсий транспорт ҳайдовчилари учун уларга тегишли бўлган транспорт воситасининг рўйхатдан ўтганлиги ҳақида қайд этиш гувоҳномаси.

в) ишончнома ёки ижара шартномаси билан автомобиль бошқарган шахслар учун автомобиль рўйхатдан ўтганлиги ҳақида қайд этиш гувохномаси ва унинг бошқариш учун нотариал идора томонидан тасдиқланган ишочнома ёки ижара шартномаси.

62. Транспорт воситасини охирги 12 ой мобайнида бошқармаган шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари назарий ва амалий имтиҳонлар топширилгандан сўнг алмаштирилади.

Бунда бир неча тоифадаги транспорт воситаларини бошқаришга рухсати бўлган шахслардан имтиҳон комиссиясининг карорга кўра «В» ёки «С» тоифали воситасида, «D» тоифали автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи бўлган шахслардан эса фақат  «D» тоифадаги транспорт воситасида амалий имтихон олинади.

63. «С», «BC», «D», «CD», «CDE», «CE», «DE» тоифаларига тегишли ҳайдовчилик гувоҳномаларига эга бўлган ва охирги 12 ой мобайнида транспорт воситасини бошқармаган, «А» ёки «В» тоифаларини олиш учун мурожат қилган шахсларнинг  ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришда, улардан назарий имтиҳон ҳамда гувоҳномада мавжуд тоифалар биттаси бўйича («D» тоифали автотраспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи бўлган шахслардан эса айнан «D» тоифасидаги транспорт воситаси бўйича) шунингдек сўралаётган «А» ёки «В» тоифасидаги транспорт воситаси бўйича амалий имтиҳон олинади. Олинган барча имтиҳонлар натижаси имтиҳон комиссияси баённомасига киритилади.

64. Эски намунадаги «В» «Ёлланиб ишлаш ҳуқуқига эга эмас» тоифали ҳайдовчилар гувохномаси «В» тоифали ҳайдовчилик гувохномасига назарий ва амалий имтиҳон топширилгандан сўнг алмаштирилади.

65. Бир неча тоифали транспорт воситаларини бошқаришга рухсати бўлган шахс ҳайдовчилик гувохномасини алмаштиришда ўз хоҳишига кўра мавжуд тоифалардан бирортасини ёки тиббий кўрик хулосасига кўра белгиланган тоифалардан белгиланган тоифалардан рухсат этилганини олиши мумкин.

Бунда амалий имтихон ўз хоҳиши билан қолдирган (ёки тиббий кўрик хулосасига кўра рухсат этилган) транспорт воситаси тоифаси бўйича олинади ва берилаётган ҳайдовчилик гувохномасида фақат ушбу тоифага рухсат белгиси қўйилади. Ҳайдовчининг аввал эга бўлган тоифаларини қайта тиклаш ушбу Низомнинг 59-62-бандларидаги талабларига муофиқ унинг аризаси асосида амалга оширилади.

66. Яроқсиз ҳолга келган ҳайдовчилик гувохномаси ва (ёки) унинг талони ушбу Низомнинг 59-64-бандларига мувофиқ алмаштирилади.

67. Ҳайдовчилик гувохномасини алмаштирганда янги берилаётган гувохноманинг «Алохида белгилари учун» ажратилган катагига биринчи маротаба олган эски гувохноманинг серияси, тартиб рақами ва берилган куни ёзиб қўйилади.

68. Тиббий кўрик маълумотномаси ва ҳайдовчининг имтиҳон варақаси барча реквизитлар тўлдирилгандан сўнг янги ҳайдовчилик гувоҳномаси билан бирга эгасига қайтарилиб берилади.

69. Йўқолган (ўғирланган, ёнғин, тиббий офат оқибатида ва бошқа холларда) ҳайдовчилик гувохномаси (ёки унинг талони) дубликати ҳайдовчининг аризаси, имтиҳон варақаси, тиббий маълумотнома, зарур холларда, ўқишни тамомлаганлига ҳақидаги талим муассасасининг гувоҳномаси ёки ҳудудий ЙҲХБ РИБ (ТРИБ)ларининг тасдиқномаси асосида берилади.

70. Ҳайдовчилик гувохномасининг дубликати расмийлаштириш давомида бир ой муддат билан вақтинчалик рухсатнома берилади. Тасдиқловчи хужжатлар олингунга қадар вақтинчалик рухсатнома муддатини яна бир ойга узайтириш мумкин.

71. Истисно тариқасида, худудий ЙҲХБ бошлиғининг рухсати билан, яшаш жойини ўзгартириш, хизмат сафари, даволаниш ва бошқа сабабларга кўра Ўзбекистон худудидан ташқарига чиқиб кетаётган фуқароларга ҳайдовчилик гувоҳномаларининг дубликатлари ҳудудий ЙҲХБнинг РИБ (ТРИБ)лар картотеклари бўйича қайта текширувдан сўнг, мазкур Низомнинг 70-бандида кўрсатилган муддатдан олдин ёзиб берилиши хам мумкин.

72. Йўқолган ҳайдовчилик гувоҳномасининг дубликати назарий ва амалий имтихонлар топширилганидан хамда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан махрум этилган ҳайдовчилик гувохномалари картотекаси бўйича текширилганидан сўнг берилади.

 Ўғирланган, ёнғин, табиий офат оқибатида ва бошқа шу каби сабабларга кўра йўқолган хамда дахлдор ваколатли идораларнинг хужжатлари билан тасдиқланган холатлар бундан мустасно.

73. Гувохноманинг дубликати расмийлаштирилаётган вақтда берилган вақтинчалик рухсатнома алоҳида дафтарга қайд этилади ва гувохнома нусхаси берилгандан кейин ушбу рухсатнома асос бЎлган хужжатларга тикилади.

74. Ҳайдовчилик гувоҳномаси ўрнига дубликат гувоҳнома берилгандан кейин, йўқолган гувоҳнома топилган тақдирда, у хақиқий эмас деб ҳисобланади ва ҳудудий ЙҲХБ РИБ (ТРИБ) ларга йўқ қилиб юбориш учун топширилиши керак.

75. Эски нусхадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари янги нусхадаги ҳайдовчилик гувохномаларига умумий асосларда алмаштирилади.

76. Узлуксиз ҳайдовчилик меҳнат фаолияти 10 йилдан ортиқ бўлган «ВС» тоифали ҳайдовчилик гувохномаси бўлган шахсларнинг ҳайдовчилик гувохномасини «ВСЕ» тоифага алмаштириш «Е» тоифага 10 соат тиркамали автомобиллар қўшимча амалий бошқаришни ўтганлари ҳақида таълим муассасаларидан берилган маълумотнома ва ҳайдовчининг меҳнат дафтарчасидан қўчирма асосида назарий ва амалий имтиҳон топширганларидан сўнг амалга оширилади.

77. Халқаро ҳайдовчилик гувоҳномалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида автомототранспорт воситаларини бошқариш учун ҳақиқий хисобланади. Йўл ҳаракати тўғрисидаги Конвенцияси Вена 1968 йил 8 ноябр талабларига жавоб берадиган миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида уларни белгиланган тартибда тасдиқланган таржимаси мавжуд бўлганда ҳақиқий ҳисобланади.

78. Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ҳамда халқаро, ҳукуматлараро ташкилотлар ваколатхоналари ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари бошлиқлари ва бошқа ходимларнинг (дипломатик ва маъмурий техник ходимларнинг) шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлигида аккредитация килинган хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларининг йўл ҳаракати тўғрисидаги конвенция (Вена 1968 йил 8 ноябрь) талабларига жавоб бермайдиган миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ташки ишлар вазирлиги оркали Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ЙҲХББга мурожат қилиш шарти билан алмаштирилади. Хорижий фуқароларнинг ушбу тоифаси ҳайдовчилик гувоҳномалари имтиҳонлар топширилмасдан алмаштирилади.

Тегишли битим мавжуд бўлган такдирда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг хорижий ходимларига миллий ҳайдовчилик гувохномалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги орқали Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг ЙҲХББга мурожаат қилиш ва тиббий кўрикдан ўтиш шарти билан Ўзбекистон Республикасининг ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштирилиши мумкун. Хорижий фуқароларнинг Ушбу тоифаси ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш имтихонлар топширилгандан кейин амалга оширилади. 

79. Бошқа хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларнинг хорижий давлатларда олган ҳайдовчилик гувохномаларини алмаштиришдан олдин улар ЙҲХББ орқали Ташқи ишлар вазирлигида текширилади текшириш натижасида тасдиқ олинган шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари, улар тиббий кўрикдан ўтиб назарий ва амалий имтиҳонлар топширилганидан сўнг, Ўзбекистон Республикасининг миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштирилади.

 

            Ушбу маълумотлардан бошқа қўшимча маълумотлар зарур бўлган тақдирда
                Вилоят ИИБ ЙҲХБнинг (0-362)22-5-60-05 рақамли телефонига
                                                        қўнғироқ қилиш мумкин.


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй