Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ҳақида

admin | 23-01-2017 | 4068

Хоразм вилоятида  Ёнғин хавфсизлиги хизматининг

ташкил қилиниши

 

Т А Р И Х И

 

Хоразм вилоятида ёнғин хавфсизлиги хизмати илк бора Хива шахрида 1921 йилда кўхна Хива шахрининг «Ичон калъа» мажмуаси ичида жойлашган бинода ташкил қилинган.

 Ўт ўчириш қисми  тахминан 500-600 литр сув сиғимига эга бўлган  4 та от арава,         28 нафар шахсий таркиб хамда ўт ўчириш қуролларидан иборат бўлган.  

Ўт ўчирувчилар сиғимларга сувни «Пахлавон Махмуд» масжидди олдида жойлашган ер ости қудуқи ва «Ота ховуз» ховузида тўлдиришган.

Ўт ўчириш қисмида доимий ўт ўчирувчилар билан бирга вақтинчалик сув етказиб турадиган 10 нафар сув ташувчи фуқаролар хам хизмат қилишган.

Ўт ўчириш қисми асосан Ичон қалъа ичкариси ва атрофида яшовчи  аҳоли уйларини, масжид ва мадрасаларни хамда хоналарга қарашли биноларни    ёнғинлардан сақлаганлар.

 Кейинчалик ўт ўчириш қисми қайта таъмирланиб, қўшимча хоналар қурилган ва отлар учун алохида отхоналар ташкил қилинган.

1931 йилдан бошлаб Хоразм вилоятига илк бора ўт ўчириш командаларига ўт ўчириш автомобиллари ва радиоалоқа воситалари кела бошлаган.

 1939 йилларга келиб Хоразм вилоятида  9 та ўт ўчириш командалари ташкил қилинган. озирги даврдаги Гурлан, Янгибозор туманларида 1 та, Қўшкўпир туманида    1 та, Урганч туманида 2 та, Хива шаҳрида 1 та,  Хива туманида 1 та, Хозарасп туманида      1  та, Шовот туманида 1 та, Янгиарик ва Хонка туманларида           1  тадан ўт ўчириш қисмлари ташкил қилинган).

Ўт ўчириш командалари халқ хўжалиги корхоналарида, кино театларда хамда одамлар кўп йиғиладиган бошқа жойларда содир бўлган ёнғинларни ўчиришга жалб қилана бошланган ва шу билан бирга ёнғин хавфсизлик холатини текширишларда аниқланган камчиликлар юзасидан тадбирлар белгиланиб уларни бажарилиши назоратга олиш ишларини амалга оширганлар.

Содир  бўлган ёнғинларни ўчиришда ғоят асосий сув захираси хисобланган сув хавзалари яъний ховузларни таъмирлаш ва сув билан тўлдириш ишларига эътибор беришган, чунки бу мухим иншоатлар хамма вақт хам ёнғинларни ўчиришда жуда катта сув захираси хисобланган.

Буларнинг самараси ўлароқ Хоразмда ўт ўчириш ишлари ривожланиб, тараккий қилиб борган.

1965 йилга келиб Хоразм вилоятида ёнғиндан сақлаш бўлими ташкил қилиниб шахар ва туманларда 12 нафар давлат ёнғин назорати катта инспекторлари ва  давлат ёнғин назорати бошлиғи  ва 7 нафар шахсий таркибдан иборат ёнғиндан сақлаш бўлими ташкил қилинган.

1981 йилда Урганч шахар ИИБ ЁСБ 1-Мустақил харбийлаштирилган ўт ўчириш қисми ва  2- бўйсунувчи харбийлаштирилган ўт ўчириш қисмлари ташкил қилинган..

 

1990 йилга келиб жами 201 та штат бирлиги, шулардан  катта ва ўрта бошлиқлар таркиби 87 та, оддий кичик бошлиқлар таркиби 94 та, ишчи ва хизматчилар 20 тани ташкил этган.

1997 йилнинг апрель ойида Хива тумани ёнғиндан сақлаш бўлими 4-сон мустақил харбийлаштирилган ўт ўчириш қисми ташкил қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 17 мартдаги «Ўзбекистон Республикасида ички ишлар идоралари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони хамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2001 йил 25 июндаги «Ўзбекистон Республикасида ёнғин хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги 267-44-сонли Қарори талаблари асосида Хоразм вилояти ИИБ ёнғин хавфсизлиги хизматига янги штат бирликлари киритилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 17 мартдаги «Ўзбекистон Республикасида ички ишлар идоралари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони хамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2001 йил 25 июндаги «Ўзбекистон Республикасида ёнғин хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги 267-44-сонли Қарори талаблари асосида Хоразм вилояти ИИБ ёнғин хавфсизлиги хизмати томонидан бир Қатор тадбирлар амалга оширилди.

Вилоят ИИБ Ёнғин хавфсизлиги хизматига малакали кадрларни танлаб, жой жойига қўйиш мақсадида хар бир ходимнинг соғлиги ва касб бўйича, маълумоти хамда зиммасига юклатилган хизмат вазифасини бажара олиш қобилиятига кенг эътибор қаратилиб янгидан мувофиқлаштирилди.

Мазкур фармонга мувофиқ, ёнғин хавфсизиги хизматидаги ходимлар унвонидаги «ички хизмат» сўзлари олинди. Вилоят ИИБ Ёнғиндан сақлаш бўлими вилоят ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси деб юритиладиган бўлди.

Шахар ва туманлар давлат ёнғин назорати бўлинмаси, шахар ва туман ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бўлинмаси деб юритиладиган бўлди. Урганч шахрини ёнғиндан сақлаш бўлинмаси 1-сон Мустақил харбийлаштирилган ўт ўчириш қисми Урганч шахар ички ишлар бўлими 1-харбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги отряди   1-харбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисмга, Урганч шахрини ёнғиндан сақлаш бўлинмаси 2-сон бўйсунувчи харбийлаштирилган ўт ўчириш қисми Урганч шахар ИИБ 1-харбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги отряди 2-харбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисмга ўзгартирилди.

Ҳозирги кунда вилоят худудида содир бўлган ёнғинларни ва табиий офатларни бартараф қилишда жанговор харакатларни олиб борувчи 5 та ҳарбийлаштирилган, 20 та касбийлашган ёнғин хавфсизлиги қисмлари фаолият кўрсатиб келмоқда.

 

  Вилоят Ички ишлар бошқармаси Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй