Ёнғин хавфсизлиги қоидалари

admin | 23-01-2017 | 1190

Фуқароларни яшаш уйлари учун Ёнғин хавфсизлиги қоидалари

 

- Газ асбобларидан фойдаланиш қоидаларини билмаган шахсларни ва вояга етмаган ёш болаларни мазкур асбоблардан фойдаланишига йўл қўйманг.

 

- Уланган газ асбобларини қаровсиз қолдирманг.

 

- Газ плиталаридан уйларни иситиш мақсадида фойдаланиш ўта хавфлидир.

 

- Газ асбобларидаги барча носозликлар фақат газ хўжалиги идораси ходимлари томонидан тузатилиши керак.

 

- Табиий газдан фойдаланишда ясама, горелка ва резина шлангалардан фойдаланиш қатъиян ман этилади.

 

- Уйдан чиқиш олдидан барча электр асбобларини ва газ иситиш печларини ўчиришни унутманг. Газ хиди чиққан хонани чироғини ёқманг ва газ ускуналарини дархол ўчириб хонани шамоллатинг.

 

- Марказий иситиш тармоғига уланган уйлардаги хонадонларда ясама иситиш асбобларидан фойдаланиш оғир оқибатларга олиб келади.

 

- Болаларни ёлғиз қолдирманг, уларни гугурт ва олов билан ўйнашига йўл қўйманг.

 

- Газ плитаси ва печлар устида кийим - кечакларни қуритманг.

 

- Тандир ва ўчоқларга олов ёқишда бензин ёки бошқа тез аланга олувчи ёнилғилардан фойдаланманг.

 

- Уй биноларининг чордоқ қисмларида қуруқ хашак, ўтин ва бошқа ёнувчи буюмларни сақламанг.

 

- Қиш мавсуми бошланишидан олдин иситиш печларини ҳолатини текшириб чиқиб, носоз бўлган жойларини, тутун чиқиш мўриларини мутахассис ёрдамида таъмирланг ва тозаланг.

 

- Уйингизда ёш болаларни ёлғиз қолдирманг.

 

- Уйда гугурт ва бошқа тез алангаланувчи мосламаларни ёш болалар қўли етадиган жойларда қўйманг.

 

- Ёш болаларга олов ёқишни топширманг.

 

- Ёш болаларга кўчаларда хазон ёқишга рухсат берманг.

 

- Уйдан кетаётганда газ ва электр мосламаларни манбадан ажратганингизга яна бир бор ишонч хосил қилиш учун қайта назорат қилинг.

 

- Уйқуга кетишдан олдин газ ва электр мосламаларини ўчиришни унутманг.

 

- Оқ ёғни доғлашда қозон ёнидан кетманг.

 

- Уйингизда кўп миқдорда ёқилғи – мойлаш маҳсулотларини сақламанг!

Э С Л А Т М А !

 

АЗИЗ ҚУРУВЧИЛАР!

 

- Вақтинчалик электр симларидан ва ёритгичлардан фойдаланманг. 

 

- Электр қурилмаларини фақат электр қурилмаларини ўтказиш қоидасига мувофиқ қилиб ўтказинг.

 

- Қўлбола электр иситгичларидан фойдаланманг.

 

- Қўлбола қозонхоналардан фойдаланманг.

 

- Носоз электр симлари ва кабеллардан фойдаланманг.

 

- Вагон ичида тез ёнувчи суюқлик сақламанг.

 

- Сигарет чекманг ва очиқ оловдан фойдаланманг.

 

- Бошланғич ёнғин ўчириш анжомлари билан таъминланг.

 

Юқорида кўрсатиб ўтилган ёнғин хавфсизлиги талабларига тўлиқ риоя қилсангиз ўз соғлингизни, иморат ва иншоатларни ёнғин хавфидан асраган  бўласиз.

 

Хоразм вилояти ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси.

 

А З И З  Х А М Ю Р Т Л А Р !

 

Вилоят аҳолиси хонадонларида ёнғинни олдини олиш, осойишта хаёт кечиришни таъминлаш мақсадида Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари барча чора тадбирларни кўрмоқдалар.

Шунинг учун ўзингиз яшаб турган хонадонда, махаллаларда, иш жойларингизда оддий бўлиб кўринган ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузилишига йўл қўйманг, хар бир йўл қўйилган қоидабузарлик ёки бепарволик оғир оқибатларга олиб келишини унутманг.

 

Ёнғинни олдини олиш хар бир фуқаронинг бурчи  эканлигини унутманг.

 

Уйларингизда 10 литрдан ортиқ ёқилгимойлаш маҳсулотларини сақламанг.

 

Автомобиллар ўтадиган йўлларда ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари билан савдо қилиш мумкин эмас.

 

- Автомобилларда кўп миқдорда ноқонуний равишда ёқилғи-мойлаш маҳсулотларини олиб келиш ва савдо қилиш қатъиян тақиқланади.

 

- Агар юқорида кўрсатиб ўтилган ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилсангиз Сиз ўзингизни, фарзандларингизни ота - онагиз, ака-укаларингизни, қўшниларингизни хаётини, бир умр не-не машаққатлар эвазига йиққан мол - мулкингизни тилсиз ёв бўлган ёнғин офатидан сақлаган бўласиз.


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй