Ёнғин хавфсизлиги хизматинининг ҳуқуқий асоси

admin | 23-01-2017 | 4443

«Ёнгин хавфсизлиги тугрисида»ги Узбекистон Республикаси Конуни мохияти

 

Узбекистон уз мустакиллиги ва суверенитетини кулга киритган дастлабки кунлардан бошлаб жамиятимизда баркарорликни таъминлаш, фукароларнинг тинчлигини ва осойишталигини асраш республика хукуматининг асосий вазифаларидан бирига айланди.

2001 йил 27 март куни Мухтарам Президентимиз томонидан «Ички ишлар идоралари фаолиятини такомиллаштириш тугрисида»ги Фармони эълон килинди. Ушбу Фармон ижросини таъминлаш максадида ИИВнинг етакчи хизматларида ислохатлар амалга оширилди.

Ички ишлар идораларининг барча тузилмалари амалда сифат жихатдан бутунлай янгича асосда шакиллантирилди, хукук-тартиботни саклаш ва жиноятчиликка карши курашнинг замонавий усул ва воситаларидан фойдаланган холда, жамоат хавфсизлигини  таъминлашнинг самарали тизимини карор топтириш буйича устивор йуналишлар белгилаб олинди. Бундай узгариш ва ислохатлар биринчи галда уюшган жиноятчилик, терроризм наркотрофикка карши курашни кучайтиришга, тезкор-кидирув хизматлари ва тергов булинмаларини мутахкамлаш, йул харакати хавфсизлигини таъминлаш, пост-патруль хизмати фаолиятини такомиллаштириш ва профилактика хизмати ролини ошириш шунингдек, республикада ёнгин хавфсизлиги тизимини кайта куриб чикишга каратилганлигини таъкидлаш зарур.

Бу вазифаларни амалга ошириш Ички ишлар идораларининг фаолиятини тубдан такомиллаштиришга, улар фаолиятининг маъно мохиятини принципиал жихатдан узгартиришга хизмат килади.

Узбекистон Республикаси Президентининг Фармони ижросини таъминлаш максадида, 2001 йилда Вазирлар Махкамасининг «Узбекистон Республикаси Ёнгин хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш чоралари тугрисида»ги карори кабул килиниб, ушбу карорда ахоли яшаш жойлари, ижтимоий-маданий, саноат ва барча иктисодиёт объектларининг ёнгин хавфсизлигини таъминлаш давлат ахамиятига эга долзарб масала, уларни бажаришга барча тегишли давлат махкамалари жавобгар эканлиги, ёнгин хавфсизлигини таъминлашга каратилган тадбирларни амалга оширмаслик давлатни иктисодий хавфсизлигига, стратегик манфааатларига тахдид, деб каралиши белгилаб куйилди.

Ички ишлар Вазирлиги ёнгиндан саклаш булинмалари замирида Давлат ёнгин хавфсизлиги хизмати ташкил этилиб унинг булинмаларининг асосий вазифалари аник белгилаб куйилди.

Айни ушбу карорга асосан Ички ишлар хамда Адлия вазирлигига «Ёнгин хавфсизлиги тугрисида»ги Конун лойихасини ишлаб чикилиши белгилаб берилди.

Тузилган ишчи гурух томонидан олиб  борилган ишлар натижасида тайёрланган Конун лойихаси, 20 тадан ортик вазирлик ва идоралар томонидан куриб чикилиб, Олий Мажлис Конунчилик палатаси лойихасига киритилди.

Мазкур Конун Олий Мажлис Кунунчилик палатаси томонидан кабул килиниб, Сенат томонидан маъкулланди ва 2009 йил   30 сентябр куни мухтарам Призидентимиз томонидан имзоланиб, 1 октябр куни расман эълон килинди.

«Ёнгин хавфсизлиги тугрисида »ги Конун 40 та моддани уз ичига олган 6 та бобдан иборат булиб, мамлакатда ёнгин хавфсизлигини таъминлашнинг умумий хукукий, иктисодий ва сиёсий асосларини белгилаб беради, хамда ёнгин хавфсизлиги сохасидаги муносабатларни тартибга солишни уз олдига максад килиб куйди.

«Умумий коидалар» деб номланган 1 боб 4 та моддадан иборат.

Унда ушбу Конуннинг максади, хукукий базаси, ёнгин хавфсизлигини таъминлаш тизими, шунингдек сохага тааликли булган «Ёнгин», «Ёнгин назорати», «Ёнгинлар профилактикаси», «Ёнгиндан саклаш хизмати», «Ёнгин хавфсизлиги » каби асосий тушунчаларнинг мазмуни ёритилиб берилган.

4-моддада; Ёнгин хавфсизлигини таъминлаш тизимини субъектлари, улар давлат ва хужалик бошкаруви органлари, махаллий хокимият органлари, фукароларни узини узи бошкариш органлари, шунгидек корхоналар, муассалар, ташкилотлар ва фукаролар белгилаб олинган.

Иккинчи бобда, Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг, махсус ваколатли, Давлат ва хужалик бошкаруви, махалий давлат хокимият органларининг хамда фукароларни узини-узи бошкариш органларни ёнгин хавфсизлиги сохасидаги ваколатларини, шунингдек ташкилотлар ва фукароларнинг ёнгин хавфсизлиги сохасидаги хукук ва мажбуриятлари яратилган.

 5-моддада Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг ёнгин хавфсизлиги сохасидаги ваколатларини белгилаб берди.

8-модда, тегишли худудда ёнгин хавфсизлиги чора-тадбирларининг бажарилишини ташкил этишга ундайдиган махаллий давлат хокимияти органларининг ёнгин хавфсизлиги сохасидаги ваколатларини ёритади.

Мазкур Конуннинг 6-моддасида, Узбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлигининг Давлат ёнгин хавфсизлиги хизмати сохасидаги махсус ваколатли орган этиб белгиланиб, унга ёнгин хавфсизлиги тугисидаги конун хужжатларининг ижросини таъминлаш, ёнгин хавфсизлиги сохасида давлат дастурларини ишлаб чикиш ва уларнинг амалга оширилишини ташкил этиш, ёнгиндан саклаш хизмати булинмаларини ёнгинни учириш техникаси ва бошка техника воситалари билан жихозлаш сохасида янгона техника сиёсатини амалга ошириш, барча турдаги, ёнгиндан саклаш хизмати булинмаларининг ёнгинни учиришга шайлиги холати, шунингдек ёнгин профилактикасига доир ишларни бажарилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш мажбуриятлари белгиланган.

Шу билан бирга махсус ваколатли органга ёнгин хавфсизлиги сохасидаги норматив-хукукий хужжатларни;

Ёнгин хавфсизлиги сохасидаги техник регламентлар, стандартлар, нормалар, коидалар ва бошка норматив хужжатлар ишлаб чикилишида иштирок этиши ;

Давлат ёнгин назоратини амалга ошириш;

Ёнгин хавфсизлиги талабларидан асосали равишда четга чикилган ёки ундай талаблар мавжуд булмаган такдирда ташкилотлар, бинолар, иншоотларни ва бошка объектларни куриш, капитал таъмирлаш, реканструкция килиш, кенгайтириш ва техник жихатдан кайта жихозлашга доир лойиха хужжатларини ёнгин хавфсизлиги талабларига риоя килинишига тааллукли кисмини куриб чикиш;

Ёнгин хавфсизлиги сохасида  ёнгинга карши таргиботни, укитишни ва ахборот билан таъминлашни амалга ошириш;

Ёнгин хавафсизлигининг илмий-техник жихатдан таъминлашини мувофиклаштириш;

Ёнгин хавфсизлиги сохасида лицензиялаш ва сертификатлаштиришни белгиланган тартибда амалга ошириш;

Ёнгин ва унинг окибатларини хисобини юритиш;

Давлат ва хужалик бошкаруви органларига, махаллий давлат хокимияти органлари, фукароларнинг узини узи бошкариш органлари, ташкилотлар ва фукароларга аникланган коидабузарликларни бартарф этиш ва  ёнгинларни олдини олишга доир тадбирлар утказиш тугрисида ёзма курсатмалар бериш каби хукуклар берилган.

«Фукаролар узини-узи бошкариш органлари тугрисида»ги Конунга асосан, 9 модда фукаролар узини –узи бошкариш органларининг ёнгин хавфсизлиги сохасидаги ваколатларини белгилаб беради. Шу билан бирга, махаллалар худудида ёнгин хавфсизлиги талабларига риоя килиниши устидан жамоат назоратини амалга ошириш буйича фукаролар узини-узи бошкариш органларининг хукуклари ёритилган.

Конунни учунчи боби, Ёнгин хавфсизлигини таъминлашга багишланган.

Хусусан, Конуннининг «Ёнгин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш» деб номланган 12-моддасида ташкилотларнинг ёнгин хавфсизлигини таъминлаш, агар тегишли шартномада бошкача коида назарда тутилмаган булса, мазкур ташкилотнинг рахбарлари ва улар ваколат берган шахслар зиммасига юклатилиши, ёнгин хавфсизлигини таъминлашга доир вазифаларнинг ваколатли шахслар зиммасига юклатилиши рахбарларнинг зиммасидан масъулиятни сокит килмаслиги, шунингдек, давлат ва хусусий уй-жой фондларининг турар жойлари ва бошка биноларида ёнгин хавфсизлигини таъминлаш, агар бу мулкий ижара (аренда) шартномасида курсатилган булса мулкдорлар ёки ижарага (арендага) олувчи зиммасига юклатилиши хакидага коида белгиланмокда.

Шу билан бирга, ахоли пунктларини ривожлантиришни режалаштриш ва уларда иморат куриш, ташкилотлар, бинолар ва иншоотларини лойихалаштириш, куриш, кенгайтириш, реконструкция килиш хамда, техник жихатдан кайта жихозлаш чогида ёнгин хавфсизлигини таъминлаш, шахарсозлик фаолияти сохасидаги махсус ваколатли давлат органи, буюртмачилар, иморат курувчилар, лойиха ва курилиш ташкилотлари зиммасига юклатилмокда.

Ёнгин хавфсизлиги сохасида номатив жихатдан тартибга солиш, ваколатли органлар томонидан тасдикланадиган ёнгин хавфсизлиги талабларини уз ичига олган норматив-хукукий хужжатлар Давлат ёнгин хавфсизлиги хизмати билан келишиши шартлигиги тугрисидаги норма киритилган.

Моддалар, материаллар, буюмлар, конструкциялар ва асбоб-ускуналарни ишлаб чикарувчи (етказиб берувчилар) мазкур моддалар, материаллар, буюмлар, констукциялар ва асбоб-ускуналарнинг ёнгин хавфсизлиги курсатгичларни шунингдек улардан фойдаланишда кулланиладиган ёнгин хавфсизлиги чора тадбирларини тегишли техник хужжатларда курсатишлари шартлилиги белгилаб берилган.

Ташкилотлар, бинолар, иншоотлар ва объектлар  учун ёнгин хавфсизлиги чора-тадбирлари ишлаб чикарилаётганда ёнгин чогида одамларнинг эвакуация килинишини хамда юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки саклаб колинишини таъминловчи алохида ечимлар назарда тутилиб, ахоли пунктлари ва бошка худудлар учун ёнгин хавфсизлиги чора тадбирлари тегишли махаллий давлат хокимияти органлари томонидан ишлаб чикилади хамда амалга оширилади.

Конуннинг   туртинчи  боби,  ёнгиндан  саклаш хизматига  багишланган  булиб,  унда  хизматнинг  асосий  вазифалари  белгиланган  ва  ёнгиндан  саклаш  хизматининг  турлари (давлат, идоравий  ва  кунгилли)  ёритилган.

Ёнгиндан  саклаш  хизматининг  асосий  тури  хисобланган  Давлат  ёнгин  хафсизлиги  хизмати,  шу  жумладан  мазкур  штат  лавозимларида  турувчи  ички  ишлар  идорадарининг  ходимлари  хамда  махсус  унвонга  эга  булмаган  ёнгин  учиришда  бевосита  катнашадиган  хизматчиларни  уз  ичига  оладиган  унинг  шахсий  таркиби  алохида  ёритилган.

Мазкур  бобда  алохида моддалар  билан Давлат ёнгин хавфсизлиги  хизмати шахсий таркибининг ижтимоий мухофаза килиш чора-тадбирлари ва уларнинг мажбурий давлат сугуртаси, идоравий ва кунгилли ёнгиндан саклаш хизматларини тузиш тартиби хамда уларнинг хисобга олиш руйхатидан утказиш тартиби ёритилган.

Шунингдек, давлат ёнгин хавфсизлиги хизматининг булимлари туманлар, шахарлар ва бошка ахоли пунктларида ута мухим давлат ахамиятига молик ёки ёнгин ва портлаш хавфи юкори булган объектларда белгиланган тартибда ташкил этилиши тугрисидаги коида киритилган.

«Ёнгин назорати»  деб номланган 5-боб иккита моддадан иборат булиб, уларда ёнгин хавфсизлиги талабларига амал килинишини текшириш максадида, давлат ва идоравий ёнгин назоратлари томонидан амалга ошириладиган ва натижаси буйича чора курадиган ёнгин назоратига багишланган.

Мазкур бобда, давлат ёнгин назоратининг тушунчаси белгиланган булиб, ушбу фаолият йуналишида ИИВнинг ваколатлари белгиланган, ушбу моддалар оркали давлат ва хужалик бошкарув органлари билан, шу жумладан турли объектлар ва худудларда ёнгин хавфсизлиги коидаларига риоя килиниши устидан назорат килиш хукукига эга тегишли ваколатли органлар билан муносабатлар тартибга солинади.

Конуннинг якунловчи (олтинчи) бобида, Давлат, идоравий ва кунгилли ёнгиндан саклаш хизматларининг молиявий ва моддий техник таъминоти ёритилган, алохида моддалар билан ёнгин хавфсизлиги тугрисидаги конун хужжатларини бузганлиги учун жавобгарлик курсатиб утилган.

 

Хоразм вилояти ИИБ Ёнгин хавфсизлиги бошкармаси


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй