Ахборот маркази маълумотлар базаси

admin | 23-01-2017 | 1163

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот маркази маълумотлар базасидан фуқароларнинг судланганлик ҳолати ҳақидаги маълумотларни олиш тартиби ҳақида.

 

Вилоят ИИБ Ахборот марказида сақланаётган “Фуқароларнинг судланганлик ҳолати” ҳақидаги маълумотлар фуқароларнинг шахсий сирлари ҳисобланиб, ушбу маълумотлар билан ташиш доираси чегаралангандир.

Ушбу маълумотлар бўйича ЎзР ИИВ, МХХ, Бош прокуратураси, Олий суди, умумий юрисдикция судлари ва Олий Хўжалик суди, Адлия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Солиқ қўмитасининг барча бўлимлари, шунингдек, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат фельдъегерлик хизматининг ва суд департаментларининг кадрлар аппарати, Ҳакамлик судлари Ассоциацияси ҳамда унинг ҳудудий ваколатхона ва филиалларига судьяликка номзодлар бўйича талабномалар орқали вилоят ИИБ Ахборот марказига мурожаат қилишлари мумкин.

Юқоридаги қайд этилган ташкилотлардан ташқари идора, корхона, ташкилотлар бундай маълумотларни олиш учун фуқароларнинг яшаш жойларидаги шаҳар, туман ички ишлар бўлимларига сўровномалар орқали мурожаат этишлари мумкин.

Бундан ташқари, фуқаролар ўзларининг судланганлик ёки судланмаганликлари  ҳақидаги маълумотларни олиш учун бевосита ўзлари фуқаролик паспортлари билан ёки уларнинг нотариал тасдиқланган ишончли вакили тегишли хужжатларни тақдим этган ҳолда ариза орқали олишлари мумкин.

Фуқаролар судланганлик ҳолати юзасидан вилоят ҳудудида судланган ёки судланмаганлик ҳолати юзасидан маълумотнома 1 (бир) суткада, Республика ҳудудида судланган ёки судланмаганлик ҳолати юзасидан маълумотнома 5 (беш) суткада тақдим этилади.

 

                         Қўшимча маълумотлар зарур бўлган тақдирда қуйидаги телефонларга   
                            мурожаат қилишингиз мумкин: 220-40-18, 220-41-70, 220-41-73


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй