Сув насоси эгасига қайтарилди

admin | 08-07-2017 | 17247

Сув насоси эгасига қайтарилди

Хазорасп туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган, А.Умида уйининг олдида қўйган, нархи 300 000 сўм бўлган сув чиқариш насоси 2017 йил 4 февраль кунига ўтар кечаси номаълум шахс томонидан ўғирлаб кетилганлиги тўғрисида ички ишлар бўлимига мурожаат қилган эди.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган суриштирув ва тергов ҳаракатлари дастлаб ўзининг натижасини бермаган бўлсада, улар суриштирувни бир зум ҳам тўхтатишмади, олиб борилаётган суриштирув ишлари ўз натижасини бериб, Умиданинг умиди сўнмасдан ўғирлик жинояти фош этилди.

Ушбу ўғирликни, Хазорасп тумани Питнак шаҳрида яшовчи, 1970 йилда туғилган, илгари ўғирлик жинояти учун судланган, Б.Қ. томонидан содир этилганлиги маълум бўлди. Ашёвий далил ҳисобланган  сув чиқариш насоси ўз эгасига қайтарилди.

Бугунги кунда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

                                                                              Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими      

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй