Ўз ўғлига пичоқ урди

admin | 08-07-2017 | 17508

Ўз ўғлига пичоқ урди

Ҳар бир йигит оила қуриб, фарзандли бўлганида суюнганидан тўйлар беради. Агарда оилада биринчи фарзанд ўғил бола бўлса, отанинг қувончи икки карра ортиб, бериладиган зиёфатлар ҳам шунга яраша бўлади.

Чунки ўғил болага сулоланинг давомчиси, келгусида отасининг меҳнатини қўлидан олувчи фарзанд сифатида қаралади. 

Урганч шаҳрида яшовчи, 1966 йилда туғилган Қ.К. ҳам бундан 26 йил муқаддам қувончдан еру-кўкка сиғмаган бўлса ажабмас. Чунки у ўшанда ўғил фарзандли бўлган эди.

2017 йил 7 июль куни эса Қ.К. маст ҳолда ўғли билан жанжаллашиб қолиб, унинг кўкрагига пичоқ урди. Ўз вақтида кўрсатилган малакали тиббий ёрдам туфайли ўғлининг хаёти сақлаб қолинди.

Ўз ўғлининг қотилига айланишига бир баҳя қолган отага нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди.

Ота ўз ўғлининг танасига етказган жароҳат тузалиб кетар, лекин унинг қалбига етказган жароҳати тузалармикан?

Шу ўринда юнон донишманди СЕНЕКАнинг “Гарчи амалга оширилмаган бўлсада, кўнгилга келган жиноят барибир жиноятдир” деган иборасини эслаш фойдадан ҳоли  бўлмайди.

                                                                              Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими     

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй