Гиёҳвандлик – умр заволи

admin | 08-07-2017 | 18370

Гиёҳвандлик – умр заволи

Барчамизга маълумки республикамизда жорий йилнинг май-июнь ойларида “Қорадори-2017” тадбирининг биринчи босқичи ўтказилди. Тадбир давомида таркибида гиёҳвандлик воситалари бўлган ўсимликларни экиш, етиштириш, тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш, ўтказиш билан боғлиқ бир қанча ҳолатлар аниқланиб, айбдор шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, жазонинг муқаррарлиги таъминланди. 

Тадбирнинг биринчи босқичи якунига етган бўлсада, бу турдаги жиноятларга қарши кураш бир зум ҳам тўхтамайди.

Ички ишлар органлари ходимларининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар ходимлари билан ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида гиёҳвандлик билан боғлиқ бир қатор жиноятлар фош этилмоқда.

Жумладан, Янгиариқ туманида ўтказилган тезкор тадбир натижасида, шу туманда яшовчи 1975 йилда туғилган С.Ш. 2017 йил 6 июль куни 4,34 грамм “марихуана” гиёҳвандлик моддасини қонунга хилоф равишда 20 000 сўмга сотаётган вақтида ушланган бўлса, 2017 йил 5 июль куни Урганч туманида ўтказилган тезкор тадбир натижасида, шу туманда яшовчи, 1959 йилда туғилган, И.Д. уйининг томорқасида, таркибида гиёҳвандлик воситалари бўлган 11 туп “каннабис” ўсимлигини экиб, етиштириб келганлиги аниқланди.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

                                                                              Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй