Фирибгарлиги фош бўлди

admin | 08-07-2017 | 17876

Фирибгарлиги фош бўлди

Донишмандлардан бири “Ҳаёт кемаси меҳнат лангарига суянмаса, у шамолу-довулларга дош бера олмайди” деб айтган эди.

Афсуски бугунги жамиятимизда мехнат қилмасдан, роҳат-фароғатда яшашни орзу қиладиган шахслар кам бўлсада учраб туради.

Ушбу тоифа шахслар фирибгарлик йўли билан танишлари, қариндошлари ҳаттоки қондош ака-ука, опа-сингилларини ҳам пулларини қўлга киритиш пайида бўладилар.

Гурлан туманида яшовчи 1984 йилда туғилган М.Р.ни ҳам шундай шахслар сирасига қўшсак ҳато бўлмайди.

У 2017 йил февраль ойида “ўлжа” излаб юриб, Янгибозор туманида яшовчи,  1964 йилда туғилган, таниши Ю.Т.ни Урганч шаҳрида учратиб қолади. Ҳол-аҳвол сўрашиш жараёнида танишининг ўғли Россия Федерациясида жиноят содир этганлиги учун жазо ўтаётганлигини эшитиб, ўзининг қабиҳ режасини амалга ошириш учун, “Россия Федерациясида танишларим бор, ўғлингизни қамоқдан чиқаришга ёрдам бера оламан, лекин ҳаражати бор” деб алдаб, унинг 16 450 000 сўм пулини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Фирибгарлик йўли билан қўлга киритган пулларга кайфу-сафо қилиб юрган М.Р.нинг “ҳаёт кемаси” жабрланувчи томонидан берилган аризанинг “довулига” дош  бера олмади.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй