Қидирувдаги жиноятчи ушланди

admin | 10-07-2017 | 18767

Қидирувдаги жиноятчи ушланди

Урганч шаҳрида яшовчи, 1990 йилда туғилган Қ.А. илгари 2008 йилда ўғирлик жиноятини содир этганлиги учун судланиб, жазони ўтаб чиққан бўлишига қарамасдан, ўзининг “хунари”дан воз кечмаган кўринади.

Чунки у 2017 йил 16 апрель куни яна ўғирлик жиноятига қўл урди.

Унинг қилмиши ички ишлар органлари ходимлари томонидан фош этилиб, тергов жараёни бошланганидан кейин, яшаш жойига келмасдан, турли жойларда яшириниб юрди. Ўғирлик жиноятини фош этган тезкор ходимларга, уни содир этиб, тергов органидан яшириниб юрган жиноятчини ушлаш қийин бўлмади.

Қидирувдаги жиноятчи 2017 йил 8 июль куни Урганч шаҳар худудида ушланиб, тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

            

                                                                                Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими      


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй