Ўғирлиги фош бўлди

admin | 10-07-2017 | 21882

Ўғирлиги фош бўлди

Урганч шаҳрида яшовчи, 1972 йилда туғилган М.Б.га нисбатан илгари, яъни 2014 йилда ўғирлик, талончилик жиноятларини содир этганлиги учун 5 йил 6 ой муддатга озодликдан махрум қилиш жазоси тайинланган эди.

Жазони ижро этиш муассасасида ўзини ижобий томондан кўрсатиб келганлиги учун,  2016 йил декабрь ойида, унга нисбатан ишонч билдирилиб, жазонинг ўталмаган қисми енгилроғи билан алмаштирилиб, муддатидан илгари жазодан озод қилинган эди.

Аммо у ўзига нисбатан билдирилган ишончни Ватани, халқи олдида ҳалол мехнати билан оқлаш ўрнига яна ўғирлик жиноятига қўл урди.

У Урганч шаҳрининг “Феруз” маҳалласида яшовчи Г.Собированинг уйи олдида турган нархи 400 000 сўм бўлган велосипедни 2017 йил 8 июль куни соат 11:00да ўғирлаб кетиб, шу куннинг ўзида сотиб юборишга ҳам улгуради.

Шу худудга хизмат кўрсатувчи профилактика инспектори томонидан ўз вақтида олиб борилган суриштирув ишлари натижасида жиноят “иссиқ из”идан фош этилиб, ашёвий далил  ҳисобланган велосипед ўз эгасига қайтарилди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, гумондор эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди.

 

                                                                              Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими  


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй