Найранги ўтмади

admin | 10-07-2017 | 21748

Найранги ўтмади

Питнак шаҳрида яшовчи, 1976 йилда туғилган Н.Х. ўзи яшайдиган шаҳардаги жойлашган транспорт касб-хунар коллежида ўқитувчилик қилиб, оиласини тузуккина тебратаётган эди.

Лекин, у ойлик маошига қаноат қилмай, бирданига бойиб кетиш орзусида, турли қинғир ишларни режалаштира бошлади.

Жорий йилда касб-хунар коллежларида бўлиб ўтаётган тест синовлари вақтида миясига келган фикрдан қувониб кетди.

Фуқаро Б.Ў.нинг ўғли тест синовларидан ўз билими билан ўтган бўлсада, “бойлик орзусидаги ўқитувчи” ундан “имтиҳон учун коллеж раҳбарларига бериш керак” деб 150 АҚШ долларини талаб қилиб ҳоли-жонига қўймади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида, “уддабурон ўқитувчи” 2017 йил 7 июль куни талаб қилинган пулни олаётганида ушланди.

Найранги фош бўлган ўқитувчи ўзининг ножўя қилмиши билан нафақат хизматдошлари олдида уятга қолди, балки коллеж номига ҳам доғ туширди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

                                                                               Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими     

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй