Бангихона фаолиятига чек қўйилди

admin | 11-07-2017 | 22704

Бангихона фаолиятига чек қўйилди

Хазорасп туманида яшовчи, 1978 йилда туғилган И.Т. сўнгги кунларда ҳамқишлоқлари 1960 йилда туғилган А.Б., 1976 йилда туғилган И.Ғ ва 1971 йилда туғилган Қ.О.лар билан дўст тутиниб, “фикрлари” бир жойдан чиқиб, ўзаро тез-тез учрашадиган бўлиб қолишди.

2017 йил 9 июль куни ички ишлар органлари ходимларининг  ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар ходимлари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбири натижасида ушбу улфатлар ўртасидаги дўстлик риштасининг сабаби аниқланди.

Шу куни И.Т. нинг уйига кириб келган тезкор ходимларни кўриб, ичкари хонада гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилиб ўтирган “улфатлар”нинг “капалаги учиб” кетди.

“Бангихона” кўздан кечирилганида, у ердан 3,29 грамм оғирликдаги “марихуана” ва 0,17 грамм оғирликдаги “опий” гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил тариқасида олинди.

Шу ўринда улфатларнинг ёши улуғи бўлган 1960 йилда туғилган А.Б. илгари гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жинояти учун судланганлигини инобатга олсак, улар бир-бирларини “қоронғида учратган”ликларига амин бўламиз.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, бангихона ташкил этган “мезбон” қамоққа олинди.

  Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй