Қиморхона фош этилди

admin | 12-07-2017 | 23145

Қиморхона фош этилди

Гурлан туманида яшовчи, 1977 йилда туғилган М.Д. “тўқликка шўхлик” қилгиси келди шекилли, 2017 йилнинг 26 июнь куни,  шу туманда яшовчи,  ўзига ҳамфикр бўлган 1996 йилда туғилган С.У, 1986 йилда туғилган Ю.Ж., 1976 йилда туғилган Ю.Н.ларни уйига таклиф этиб, уларга пул тикиб қимор ўйнашни таклиф қилди. Таклиф улфатларнинг барчасига бирдек маъқул келиб, қимор ўйинини бошлаб юборишди. Вақт тун ярмига келганида қимор ўйини айни авжига чиққан эди, албатта шу пайтда ҳар бир қиморбознинг ҳаёли шеригининг қиморга тиккан пулларини ютиб олиш билан банд эди.

Лекин, ушбу қимор ўйинида қиморбозлардан ҳеч бири “ютуқ эгаси” бўла олмади, чунки, ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида унинг қилмиши фош этилиб, қиморга тикилган 1 513 000 сўм пуллар ашёвий далил сифатида олинди. Амалдаги қонунчиликка кўра ушбу пуллар суд ҳукмига асосан давлат эгалигига ўтказилиши белгиланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

                                                                   Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими  

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй