Фирибгарнинг қилмишига чек қўйилди

admin | 12-07-2017 | 22578

Фирибгарнинг қилмишига чек қўйилди

Янгибозрор туманининг “Боғолон” қишлоғида яшовчи 1970 йилда туғилган М.Давлетов давлатимиз томонидан фермерликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ижобий ишлардан илхомланиб, фермер хўжалигини ташкил этган эди. Фермер ерга меҳрини бериб меҳнат қилганлиги сабабли ҳосили йилдан-йилга баракали бўлаверди.

Унинг токзорида етиштирилган узумларнинг донғи Қашқадарё вилоятида яшовчи, илгари фирибгарлик жинояти бўйича судланган, 1984 йилда туғилган Ю.Ф.нинг қулоғигача етиб борди.

Фирибгарликни ўзлаштириб олган Ю.Ф.га соддадил фермернинг ишончига кириш қийинчилик туғдирмади.

У 2016 йил 26 сентябрь куни Хоразмга вилоятига келиб, фермернинг токзорида етиштирилган 8 735 килограмм узимини, 18 343 000 сўмга ҳисоблаб, “пулини эртага олиб келиб бераман” деб юк машинасига ортиб олиб кетганича, “қорасини” кўрсатмади.

Даласи каби қанчалик кенг бўлмасин, узумининг пулини деярли бир йил кутган фермернинг сабр косаси ниҳоят тўлди.

Унинг мурожаати юзасидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида, фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилди.    

 

 Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими  


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй