Ўқув машғулоти ўтказилди

admin | 14-07-2017 | 22918

Ўқув машғулоти  ўтказилди

Ички ишлар органларининг олдига қўйилган функция ва вазифаларни тўлақонли ижро этилишида навбатчилик қисмлари асосий ўринни эгаллайди.

Шу сабабли 2017 йил 14 июль куни вилоят ички ишлар бошқармаси ташкилий-инспекторлик ва ахборот-таҳлил бўлими ташаббуси билан вилоят ИИБ, шаҳар-туман ИИБ ва транспортда жамоат хавфсизилигини таъминлаш бўлими тезкор навбатчилари, навбатчи ёрдамчилари, ҳисоб қайд қилиш инспекторлари ҳамда вилоят ИИБ Қўриқлаш бошқармаси, Тергов ҳибсхонаси, Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси, Йўл ҳаракати хавфсизилиги бошқармаси, Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси диспетчерлик хизматларининг навбатчилари ва навбатчи ёрдамчилари, шаҳар, туман ИИБ Ташкилий-инспекторлик ва ахборот-тахлил бўлинмалари, янги ташкил этилган ички ишлар бўлинмалари бошлиқлари иштирокида ўқув машғулоти ташкил этилди.

Хизматда юқори кўрсаткичларга эришишнинг муҳим шарти албатта қатъий тартиб-интизомдир. Шуни инобатга олган ҳолда ўқув машғулотига жалб  қилинган ходимлар билан дастлаб саф кўриги ўтказилиб, бунда асосий эътибор ходимларнинг хизмат кийимларини белгиланган тартибда ва озода кийишларига қаратилди.

Шундан кейин тасдиқланган ўқув режасига асосан ходимларга ички ишлар органларида фойдаланиш белгиланган қурол-яроғ, ўқ-дори ва махсус воситалардан фойдаланиш тартиб-қоидалари кўргазмали шаклда тушунтирилди.

Ўқув дастуридан ўрин олган, ички ишлар органларида амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан ўтказилган ўқув-семинар мавзулари ходимларда катта қизиқиш уйғотди.

Ўқув машғулоти якунида ходимлар вилоят ички ишлар бошқармаси шон-шуҳрат музейига ташриф буюриб, у ердаги ички ишлар органлари тарихи ва фаолиятига оид экспонатлар билан танишдилар.

“Ўтказилган ўқув машғулоти давомида келгуси хизмат фаолиятимизда ўзимиз учун зарур бўладиган кўникмаларга эга бўлдик” дейди Урганч шаҳар ИИБ навбатчилик қисми тезкор навбатчиси майор Х.Байжанов.   

                                                                                        Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими  

 

 

 

 

 

 

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй