Пайшанба – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни

admin | 14-07-2017 | 13640

Пайшанба – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни

2017 йил 13 июль  Пайшанба – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан навбатдаги учрашув Урганч шаҳар марказий деҳқон бозори ишчи-хизматчилари билан ўтказилди.

Учрашувда вилоят ИИБ ППХваЖТСБ бошлиғи подполковник Ж.Самандаров ва Урганч шахар ИИБ бошлиғи подполковник И.Тажимуратовлар иштирок этишди.

Учрашув дўстона ва самимий руҳда ўтиб, унда сўзга чиққан масъул ходимлар, ҳалқимизнинг меҳнати натижасида етиштирилган ноз-неъматларни шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонларига тортиқ қилишда Урганч шаҳар марказий деҳқон бозорининг ўрни беқиёслигини, бозорга ҳар куни минглаб харидор ва сотувчилар ташриф буюришини айтиб ўтдилар.

Юқоридагиларни инобатга олиб, деҳқон бозори худудида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш,  санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир қилинишини олдини олиш борасидаги ишларни амалга оширишда ички ишлар органлари ходимлари ва деҳқон бозорининг ишчи-хизматчилари ўртасида ўзаро ҳамкорлик қилиниши белгилаб олинди.

                                                                    Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими  

                                 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй