Олтин сопли пичоқ

admin | 15-07-2017 | 14714

Олтин сопли пичоқ

Шовот туманида яшовчи, 1970 йилда туғилган фуқаро Б.Б. тумандаги фермер хўжаликларидан бирига раҳбарлик қилади.

У 2017 йил 13 июль куни Шовот тумани ички ишлар бўлимига қилган мурожаатида, 2017 йил 12 июль куни туман Ҳокимлиги биноси олдида турган автомашинасининг ғилдирагига ўрнатилган бир дона қалпоғини ва автомашина салонида бўлган 2 500 000 сўм пулларини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдириб, ушбу шахсни аниқлашда ва ўғирланган пулларни қайтарилишида ёрдам беришни сўраган.

Туман ички  ишлар бўлимининг тезкор ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ҳолатга аниқлик киритилди.

Ажабланарлиси шуки, автомашина ғилдирагининг қалпоғини олган шахс Гурлан туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган Р.А. эканлиги аниқланганда ва у томонидан бир дона ғилдирак қалпоғи ашёвий далил тариқасида топширилди. Лекин автомашина салонидан пул олмаганлигини маълум қилди.

Шундан кейин тезкор ходимларнинг аризагўй билан ўтказган суҳбати натижасида, у автомашинасида умуман пул бўлмаганлигини баён қилиб, пули ўғирланганлиги тўғрисида аризасига ёлғон қўшганлигига иқрор бўлди. Ички ишлар органлари ходимларини чалғитишга уриниб, ёлғон хабар берган аризагўйнинг жавобгарлик масаласи кўриб чиқилмоқда.

“Йўқолган пичоқнинг сопи олтин эди” деганлари шу бўлса керакда.

                                                                    Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими  

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй