Жиноий гуруҳ фош этилди

admin | 15-07-2017 | 14500

Жиноий гуруҳ фош этилди

Урганч шаҳар ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида Урганч шаҳрида яшовчи, илгари ўғирлик жинояти содир этганлиги учун судланган, 23 ёшдан 30 ёшгача бўлган беш нафар шахслар фуқароларга тегишли бўлган автомашиналарнинг салонидан пул ва бошқа қимматбаҳо буюмларини ўғирлаш билан шуғулланиб келганликлари аниқланди.

Жумладан, жиноий гуруҳ аъзолари 2017 йил 9 июль куни соат 13:00да Тошкент тиббиёт Академияси Урганч филиали олдида турган, шу филиал ассистенти, А.Хаитовга тегишли “Нексия” русумли автомашина салонидан 1 500 000 сўм пулларни ўғирлаган бўлсалар, 2017 йил 13 июль куни соат 02:00да шаҳарнинг Аль-Хоразмий кўчасида турган фуқаро С.Хўжаевга тегишли “Нексия” русумли автомашина салонидан 400 000 сўм пулларни ўғирлаганликлари маълум бўлди.

“Тоғни урса талқон қилади”ган йигитларнинг умр дафтарига “ўғирлиги учун судланган” деган “тамға” яна бир бор босиладиган бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб,  жиноий гуруҳ аъзолари қамоққа олинди.

Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй