Ака-ука безорилар

admin | 15-07-2017 | 13919

Ака-ука безорилар

Барчамиз ёшлигимизда “Тилла балиқ” эртагини кўп бора ўқиганмиз ва эшитганмиз. Эртакдаги чолнинг кампири ҳар сафар катта бойлик, мансаб илинжида тилла балиқнинг олдига чолини қайта-қайта юбораверади. Энг охирида очкўз кампир “денгизлар ҳукмдори” бўлишни, тилла балиқ эса унинг хизматида туришини истайди. Бундан ранжиган тилла балиқ эса ҳаммасини эски ҳолига қайтариб қўяди.

Урганч шаҳрида яшовчи, 1988 йилда туғилган И.Т. ва унинг акаси 1985 йилда туғилган И.Ш. лар ушбу эртакдан бехабарга ўхшайдилар. Чунки улар бундан 2-3 йил олдин якка тартибда киракашлик билан шуғулланишни бошлаб, асосан Урганч-Гурлан йўналиши бўйича йўловчиларни манзилига элтиб келдилар. Ака-уканинг ишлари юришиб, пуллари кундан-кунга ортиб боргани сари, улар ўзларини Урганч-Гурлан йўналишида йўловчи ташувчи такси ҳайдовчиларининг “ҳукмдори” сифатида тутиб, шу йўналишда киракашлик қилиш ниятида бўлган, Гурлан туманида яшовчи ака-укалар,  1981 йилда туғилган М.Ж. ва 1987 йилда туғилган М.Р. ларнинг фаолиятига тўсқинлик қилиб,  уларни уриб тан жароҳати етказиб, безорилик қилишди.

Мазкур ҳолат юзасидан “безори” ака-укага нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими  

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй