Босқинчилар ҳибсда

admin | 17-07-2017 | 14009

Босқинчилар ҳибсда

Халқимизда “Дўстингни кимлигини айт, мени сени кимлигингни айтаман”, “Уйнинг янгиси, дўстнинг эскиси яхши” деган иборалар бор.

Урганч туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган Ю.Хамиджон ва унинг тенгдоши А.Хусанлар назаримизда ушбу нақлдан бехабарга ўхшайдилар. Акс ҳолда улар, 2017 йил 12 июль куни кечқурин Урганч туманидаги кафелардан бирига овқатланиш учун кирганларида, шу ерда овқатланиб ўтирган “улфатлар”, 1992 йилда туғилган Ш.Б., 1994 йилда туғилган М.И., 1999 йилда туғилган Х.М., 1988 йилда туғилган А.А.ларни синамасдан туриб, улар билан дўст тутинмаган бўлар эдилар.

Танишувини кафеда нишонлаётган улфатларнинг зиёфати кафенинг иш вақти тугаганлиги сабабли, маъромига етмай қолди шекилли, улар зиёфатни Урганч шаҳридаги пива ичимлиги сотиладиган шахобчада давом қилдиришни режалаштириб, шу ерга келадилар.

Аксига олиб, шаҳобча ҳам ўз иш вақти тугаганлиги сабабли ёпилган эди.

Иши ўнгидан келмаганлигидан “жаҳли чиққан” тўртовлон ўзларининг “янги дўстлари” Хамиджон ва Хусанлардан пива ичиш учун пул бериб кетишларини сўраганларида, рад жавобини олгач, уриб, зўрлик ишлатиб, уларга тегишли нархи 1 100 000 сўмлик иккита уяли телефонларини ва 550 000 сўм пулларини олиб кетишган.

Жабрланувчиларнинг мурожаати юзасидан олиб борилган суриштирув натижасида, уларнинг “синалмаган янги дўстлари”га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиндилар.     

 

                                                                Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй